Алонсо "Атлетико"га қарши ўйинда ўйнамайди

6 дек 2016, 16:29
"Бавария" жамоаси ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо бугунги ЕЧЛ доирасидаги "Атлетико" билан бўладиган беллашувни ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда "Sky" канали.


Карло Анчелотти Хаби Алонсони асраш мақсадида бугунги натижа жиҳатдан муҳим бўлмаган учрашувда Алонсонинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас. Сабаби, "Бавария" ўз уйида кечадиган ўйинда ғалаба қозонган тақдирда ҳам гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу "квартет"да "Атлетико" ҳамда "Бавария" жамоалари муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини ҳал этиб қўйишган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky