UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  43 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Алмоез Али - Осиё Кубокларининг мутлақ рекордчиси! Янгиликлар

Алмоез Али - Осиё Кубокларининг мутлақ рекордчиси!

БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасида финал учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Қатар термаси сафида Алмоез Али гуруҳ босқичининг ўзидаёқ 7та гол уришга муваффақ бўлган эди. "Ал Дуҳайл" клубининг 22 ёшли ҳужумчиси ярим финалда БАА дарвозасига битта гол урди ва Осиё Кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурар Али Дайига етиб олганди. Эронлик собиқ тўпурар 1996 йилги Осиё Кубогида 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилганди.

Финалда Японияга қарши учрашувда ҳисобни очган Алмоез Осиё Кубоклари мутлақ рекордчисига айланди. Яъни у битта Осиё Кубогида энг кўп гол урган футболчига айланиб олди.

Маълумот учун, Алмоезз Али 1996 йилнинг 19 августида туғилган. У Қатар терма жамоасида илк учрашувини 2016 йилнинг 8 август куни Ироққа қарши ўтказган.

Битта Осиё Кубогида энг кўп гол урган футболчилар
Алмоез Али (Қатар) - 9та гол, 2019 йил
Али Дайи (Эрон) - 8та гол, 1996 йил
Беҳташ Фариба (Эрон) - 7та гол, 1980 йил
Чой Сун Хо (Ж.Корея) - 7та гол, 1980 йил


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика