Аллегрининг фикрича, ЕЧЛ финалида “Реал” фаворит
29 май 2017 23:20
Янгиликлар
Аллегрининг фикрича, ЕЧЛ финалида “Реал” фаворит
“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг фикрича, ЕЧЛнинг финал учрашувида ўзининг жамоаси эмас, аксинча, “Реал” фаворит бўлар экан.
“Биз финалда фаворит эмасмиз. Рақибимиз сўнгги 3 йилда ЕЧЛни 2 бор ютган жамоа. “Реал” 4 йил ичидаги учинчи финалида майдонга тушади.
Футболчиларимизда ҳам ишонч бор, лекин барибир ўйинда мадридликлар фаворит бўлиб қолаверишади”, — деди Аллегри Football Italia нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар лигасининг “Ювентус” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 3 июнь куни Уэллс пойтахти Кардифф шаҳридаги “Миллениум” стадионида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар