

Аввалроқ, Италия ички ишлар вазири ва бош вазир ўринбосари Маттео Салвини Саудия Арабистондаги аёлларнинг зўравонлиги сабабли танқид қилганди. "Ювентус" - "Милан" ўйини 16 январь куни "Абдалла қирол" стадионида ўтказилади.
"Мен сиёсатчи эмасман ва уларнинг ўрнида бўлишни хоҳламайман. Аммо шартнома имзоланган. Биз у ерда учрашувни ўтказишимиз зарур. Аёллар стадионга боришлари мумкин. Бу олдинга ташланган кичик қадам ва биз ташрифимиздан ижобий жиҳатни кўряпмиз. Италия Саудия Арабистони билан иқтисодий алоқаларга эга. У ерда ўйнашимиз кераклигини айтишди ва буни сўзсиз бажарамиз", - деди Аллегри.


