

"Криштиану Роналду эртага захирада қолади. Ниҳоят у билан бирга футбол томоша қиламиз.
Ундан кўнглим тўқ. Роналду бу йил статистика борасида яхши натижа қайд этди. Криштиану март ойида формада бўлишини хоҳлаймиз. Ўша пайтда бизни Чемпионлар лигасининг муҳим баҳслари кутаётган бўлади. Тўғри, кучлимиз, аммо у билан янада кучлироқ бўламиз" - дейди Аллегри.



