UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  8 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  7 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

Алиссон ва Жота "Сити"га қарши кечадиган Англия Суперкубоги баҳсида қатнашмайди Янгиликлар

Алиссон ва Жота "Сити"га қарши кечадиган Англия Суперкубоги баҳсида қатнашмайди

Дарвозабон Алиссон ва ҳужумчи Диогу Жота "Манчестер Сити"га қарши баҳсда "Ливерпул"га ёрдам бера олмайди.

Шанба куни "Ливерпуль" "Кинг Пауэр"да "Сити"га қарши ўйин билан янги мавсумни бошлайди. Ушбу ўйинда "қизиллар" дарвозасини Адриан қўриқлайди, чунки  Куивин Келлехер ҳам сафда эмас.

"Алиссон ва Диогу ўйинда иштирок этолмайди. Али бугун кечагидан кўра бир оз кўпроқ машғулот ўтказди, шунинг учун у Премьер-лига 1-тури доирасидаги "Фулхэм" билан учрашувга албатта тайёр бўлади, аммо бу уикендда эмас.

Диогу билан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. У сафда эмас. Унга ҳали вақт керак", – деди "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп.

Қолаверса, қорин бўшлиғидаги муаммолар туфайли Алиссон бутун мавсум олдидан бор-йўғи 45 дақиқа ўйнади. Жота эса июнь ойида Португалия ихтиёридан жароҳат билан қайтди.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" – "Манчестер Сити" ўйини 30 июль куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика