

"Муваффақиятларимизнинг асосий сири - жамоадаги аҳиллик. Жамоамиз ичидаги муҳим жуда дўстона, иноқ оиладекмиз. Шу боис ушбу мавсумда жуда кўтаринки руҳда ўйнаяпмиз ва натижаларимиз ҳам шунга монанд бўлмоқда. "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашув дебюти бироз қийин кечди. Аммо кейинчалик узоқ паслар орқали рақиб жарима майдончаси олдида уларга юқори босим уюштирдик. Бу эса ўз самарасини берди. Ғалаба ҳар доим ёқимли. Аста-секин янада яхши формага кириб боряпмиз. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз", - деди Алишер Юсупов.



