UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  1 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  2 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  4 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   3 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  15 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0

Алишер Холиқовнинг футбол шинавандаларига совғаси Янгиликлар

Алишер Холиқовнинг футбол шинавандаларига совғаси

Навоий истеъдодларга бой шаҳарлардан. Бугун мамлакатимизнинг турли жамоаларида тўп сураётган кўплаб футболчиларни бунга мисол келтириш мумкин.
Ўз фаолиятини “Зарафшон”, “Қизилқум” футбол клубларида бошлаб, кейинчалик “Бухоро” (2006-2007 йй), “Нефтчи” (2008-2012 йй) жамоаларида давом эттирган моҳир ҳужумчи Алишер Холиқовни ҳозирда юртимизда танимайдиган, билмайдиган мухлис топилмаса керак.
 
Айни пайтда у ўзининг жонажон “Қизилқум” жамоасида тўп тепмоқда. Ҳозир гап унинг қаерда ва қандай ўйнаётгани хусусида эмас. Футболимиз тараққиётига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келаётган Алишер шу йил хайрли бир ишни бошлаганди. Ўзи истиқомат қилаётган шаҳар — Навоийда қаровсиз ётган ҳудуддан ер олиб, у ерда сунъий қоплама мини футбол майдони барпо этишга қарор қилди. Натижада Алишернинг фикрини дўстлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари қўллаб-қувватлашди. 
 
2 ноябрь куни шаҳарнинг “Ғалаба” шоҳкўчасида Алишер Холиқов ташаббуси билан қуриб битказилган янги футбол майдонининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда вилоят футбол фахрийлари, соҳа мутасаддилари, “Қизилқум” футбол клуби аъзолари, футбол шинавандалари иштирок этди.
 
— Алишер камтар ва камсуқум йигит, — дейди Навоий вилоят футбол федерацияси вице-президенти Мурод ака Худоёров. — Унинг хайрли ишидан айниқса, футбол мухлислари боши осмонга етди. Жойларда бу каби сунъий қопламали футбол майдонлари кўпайгани ёшларимиз учун  катта қулайлик яратади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика