Алишер Шоғуломов: "Натижа учун барчамиз жавобгармиз"
02 окт 2020 19:41
Янгиликлар
Алишер Шоғуломов: "Натижа учун барчамиз жавобгармиз"
"Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоа олдига қўйилган вазифани бажарди. Тўғри футбол ўйнадик. Қисман мақсадимизга эришдик. Ғалаба биз томонда эди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар юклатилган вазифани бажара олмади. Балки, куч етмагандир. Хатоларимизни устида кўп ишлашимиз керак. Жамоамиздаги структурани буткул алмаштирганмиз. Биласиз, янги мураббий келган. Уни ҳам эшитиб ишламоқдамиз. Буларни барини йўлга қўйиб олиш учун вақт керак. Биз ҳеч қачон натижани сақлаб қолиш учун ўйнамаймиз. 2:0дан кейин ўйиннинг пасайиши бу руҳият билан боғлиқ. Ютаётган жамоа ҳеч қачон таваккал қилиб олдинга бормайди. Бу нарса ўзбекистонлик футболчиларнинг менталитетига ҳос. Ҳа, бугун Равшан Бозоровни бош мураббий сифатида эълон қилдик. Натижа учун эса барчамиз жавобгармиз",- дейди Алишер Шоғуломов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар