Алишер Саноев: "Энди осон ўйинлар бўлмайди"
26 сен 2016 15:29
Янгиликлар
Алишер Саноев: "Энди осон ўйинлар бўлмайди"
Ўйин шиддатли ва муросасиз кечди. Биринчи даврада ушбу жамоа билан кечган ўйинда 90 минут ҳужумда ҳаракат қилган бўлсак-да, “Металлург”нинг ҳимоядаги тартибли ўйини боис дарвозани ишғол эта билмагандик. Бу гал рақибнинг ҳимоядаги ҳаракатларини ҳам чуқур ўрганиб, голлар ҳужум самарадорлигига эришдик.
- Кетма-кет турнир жадвалидаги “қўшни”лар билан кечаётган ўйинлар шиддатни оширмоқдами?
- Чемпионат ниҳоясига етгани сари ундаги кескинлик. Муросасизлик ҳам кучайиб бормоқда. Нафақат жадвалдаги рақобатчилар, балки қуйи поғонадаги жамоалар ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишади. Шу жиҳатдан энди чемпионатда осон ўйин бўлмайди. Пастки поғонадагилар олий лигада жон сақлашга уринса, юқори поғонадагилар ўз натижасини янада яхшилашга ҳаракат қилади. Шу чемпионатнинг бу ёғига осон ўйин бўлмайди, - дейди А. Саноев.
"Бухоро" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар