UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  9 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  17 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4

Алишер Никимбаев: "Насаф" энг қийин гуруҳдан ўрин олди" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Насаф" энг қийин гуруҳдан ўрин олди"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ОЧЛда жамоаларимиз имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.


"ЛОКОМОТИВ" УЧУН ҚУРЪА ҚУЛАЙ КЕЛДИ

- Ўйлашимча, "Локомотив" учун қуръа қулай келди. Гуруҳда "Локо"дан унчалик кучлироқ рақиблар деярли йўқ. Масалан, Дубайнинг "Ал Наср" жамоасини олайлик. Тўғри, улар бу йили БААда иккита кубок соҳибига айланди. Лекин улар БААнинг энг кучли жамоалари қаторига кирмайди. "Ал Наср" тартиб-интизом борасида етакчилар қаторида бўлиши мумкин. Аммо шуни айтиш керакки, "Ал Наср" енгилмас жамоа ҳисобланмайди.
"Сепахон" ҳам "Локомотив"дан кучли эмас.  Умуман охирги пайтларда Эрон жамоаларининг савияси тушиб кетди. Плей-оффдан "Ал-Иттиҳод" жамоаси гуруҳ босқичига чиқса керак. Бироқ "Ал-Иттиҳод" ҳам аввалги кучга эга эмас.


"ПАХТАКОР"НИНГ МУАММОСИ РАҚИБЛАРИДА ЭМАС, БАЛКИ ЎЗ ЎЙИНИ ВА ТАРКИБИДА


- "Пахтакор"нинг асосий рақиби "Ал Ҳилол" бўлиши аниқ. Икки мавсумдан буён ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борган "Ал Аҳли" Осиёдаги энг кучли жамоалар қаторида туриши аниқ. "Тракторсози" эса ўртамиёна жамоа. Плей-оффдан эса қайси жамоа чиқиши номаълум. "Ал Жазира" бугунги кунга келиб катта муаммоларга дуч келмоқда. Жазираликлар бугун "Фужайра"га ҳам йирик ҳисобда ютқазишди ва турнир жадвалида 11-поғонада бормоқда. Январда "Ал Жазира"да катта ўзгаришлар руй бериши аниқ. Аммо жамоа плей-оффгача тикланишга улгурмаслиги мумкин. демак "Ал Садд"да гуруҳ босқичига чиқиш имкониятлари юқори. Лекин "Пахтакор"нинг асосий муаммоси рақибларида эмас, ўзининг ўйини ва таркибида бўлиши мумкин. Жамоани ким бошқаради, қайси футболчилар қолади-ю, кимлар кетади, шуларни кўриш керак.


"НАСАФ" ЭНГ ҚИЙИН ГУРУҲДАН ЎРИН ОЛДИ


- Қаршининг "Насаф" жамоаси энг қийин гуруҳдан ўрин олди. "Ал Айн" БААнинг амалдаги чемпиони ва бугунги кунда ҳам мусобақа пешқадами. Ёзда жамоанинг барча легионерлари кетган бўлса ҳам, бу нарса уларнинг ўйинларига салбий таъсир кўрсатгани йўқ. Саудиянинг "Ал Аҳли" жамоаси кучли ва жиддий рақиб. Буни "Насаф" яхши билади. Плей-оффдан қайси жамоа чиқишидан қатъий назар гуруҳда "Насаф"га муносиб қаршилик кўрсатади.


"БУНЁДКОР" ҲАҚИДА

- "Бунёдкор" ҳақида гапирадиган бўлсам, тошкентликларга қийин бўлиши кундек равшан. Ўтган сафар "Ал Жазира"ни осонлик билан мағлуб этишганини тезда унитиш керак. "Ал Шабаб" учун ОЧЛ бу катта чақирув. Шу боисдан бу ўйинга улар бор кучларини сарф этишлари аниқ.


ЖАМОАЛАРИМИЗ ТАРКИБЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШЛАРИ ЛОЗИМ


- Биринчи ўринда барча жамоаларимиз таркибларини кучайтириб олишлари зарур. Бу борада клубларимиз ишни бошлашлари керак. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" эса мураббийлар штабини ҳам кучайтириб олиши лозим. Агарда ҳаммаси жойида бўлса, тўрттала жамоаларимиз ҳам гуруҳдан чиқишлари учун имкониятлар мавжуд.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика