UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  1 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  5 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  7 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  5 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16

Алишер Азизов: "Ўзбекистон чемпионатини жудаям соғиндим" Янгиликлар

Алишер Азизов: "Ўзбекистон чемпионатини жудаям соғиндим"

Қирғизистоннинг "Дордой" жамоасида фаолият олиб борган ҳамюртимиз Алишер Азизов айни дамда эркин агентга айланди.

Футболчи билан Бишкек клуби шартномани узайтириш ниятида эмас дея хабар бермоқда футболчининг ўзи. Айни дамда ҳужумчига Тожикистон, Ҳиндистон ва Қирғизистоннинг "Алай" жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Биз Алишер Азизов билан боғланиб келажаги борасида суҳбатлашдик.

- "Дордой" жамоаси билан шартномангиз якунига етди. Клубдан шартномани узайтириш таклифи бўлдими?
- Йўқ, шартномани узайтириш тўғрисида жамоадан ҳеч қандай таклиф бўлмади. Менинг фикримча, "Дордой" легионерларсиз ўйнамоқчи. Айни дамда клубда молиявий томондан муаммолар юзага келган бўлиши мумкин. 

- Ҳозирча қайси жамоалардан таклифлар бор?  
- Қирғизистоннинг Ош шаҳри жамоаси "Олой"дан, Ҳиндистоннинг "Минера" ва Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоаларидан таклифлар бор. "Олой"дан жиддий таклиф бўлди, маош масаласи мени ўйлантириб турибди. 

- Қирғизистон чемпионати ҳақида қандай фикрдасиз?
- Қирғизистон чемпионати ҳам ёмон эмас, барибир ўзимизнинг чемпионатга етмайди. Агарда Ўзбекистон жамоаларидан таклиф бўлса, албатта Ўзбекистонда қолардим. 

- Жамоаларимиздан таклифлар бўлдими?
- Ҳозирча ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ. Менимча бўлмаса ҳам керак, деб ўйлайман. 

- Нима учун таклиф бўлмайди деб ўйлаяпсиз, ўз кучингизга ишонмайсизми?
- Ўзимни кучимга ишонаман. Лекин таклиф бўлмаса ўзимдан-ўзим бирорта жамоага бориб олмайман-ку (кулиб). Ўзбекистон чемпионати бошлангунга қадар бироз вақт бор. Кутайлик-чи нима бўлар экан. Тўғрисини айтсам, Ўзбекистон чемпионатини соғиндим.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика