UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  0 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  5 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  3 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  15 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  7 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  7 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  14 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  8 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  3 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  9

Алиқулов: "Ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди" Янгиликлар

Алиқулов: "Ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди"

Про-лиганинг 24-тури доирасида "Олимпик MobiUz"га қарши ўйиндан кейин "Машъал" устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.

Машъал

Анвар Муродов - 14', Нуржаҳон Музаффаров - 79', Шаҳбоз Жўраев - 81'

Про лига. 24-тур

23/10/2024, 16:00

1
:
3
Тугади

Олимпик-MobiUz

Нурлан Ибраимов - 5'

45'
90'
14'  Анвар Муродов
79'  Нуржаҳон Музаффаров
81'  Шаҳбоз Жўраев
81'  Ислом Баратов
5'  Нурлан Ибраимов
5'  Мурод Комилов

Ўйин ҳақида

- Ўйин бошида киришиб кетишга қийналдик. "Олимпик MobiUz" тезкор жамоа, майдонда бош кўтаргани вақт бермайди, прессингда ўйнайди ва қарши ҳужумларга зўр чиқиб кетишади. Уларнинг тўп билан муомаласи, футболчиларнинг бир-бирини тушуниши, агарда уларни сал бўш қўйсангиз Про-лиганинг исталган жамоасига муаммолар келтириши мумкин. Бугун рақиб бизни жазолаши мумкин эди. Бу жамоа тез ўйнашга, босим уюштиришга ҳаракат қилади ва шу боисдан ўйин якунига келганда чарчоқ ва бўш ҳудудлар пайдо бўлади. Олдинги ўйинда ҳам шундан фойдалангандик. Бугун ҳам ҳужумларнинг кўп қисмини қанотлардан уюштирдик. Бугунги ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди. Футболчилардан мавсум якунига қадар чиройли ўйин кўрсатишини ва тезроқ Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни сўраяпмиз.

- Йигитлар ўзларини рақибдан кучли деб ҳисоблагани учун гол ўтказиб юбордими?

- Ўзимиз ҳужум бошлашда хатога йўл қўйиб, гол ўтказдик. Голдан кейин ўзимизни йиғиштириб олдик дея олмайман. Чунки "Олимпик MobiUz" голдан кейин ҳам босим уюштиришга ҳаракат қилди. Биз ҳужумга ўтишга интилдик ва бир ҳужумни голга айлантирдик. Иккинчи бўлимда тезлик қўшдик. Рақиб тез ўйнашга ҳаракат қилиб, тўпни йўқотганида фол ишлатишни бошлади. Бугун бўш ҳудуддан, стандарт вазиятдан ва тезлик орқали гол урдик. Ушбу ғалаба билан жамоани, раҳбариятни ва барчани табриклаб қоламан.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика