UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Тареми Теҳронни тарк этди  0 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  0 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  5 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  24 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисини сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  6 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  5 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  8

Alfraganus University: Нидерландия қабристонида ётган 101 ўзбек Янгиликлар

Alfraganus University: Нидерландия қабристонида ётган 101 ўзбек

Теглар :  Евро-2024Alfraganus
Европа бўйлаб саёҳатга йўл олганимга бугун 15 кун бўлди.

2 ҳафта давомида биз Қозоғистондан ўтиб Россияга, у ердан Латвия ва Литва орқали Польшага келдик. Левандовскийнинг юртидан чиқиб бир ҳафта Германияда Евро-2024 шамолидан нафас олиб 2 кун аввал Нидерландия пойтахти Амстердамга келдик.

Германиядан "лолалар юрти"га йўл олар эканман, Амерсфорт воқеаси кўз олдимга келди. 1942 йилнинг 9 апрель куни нацистлар томонидан асир олинган кўплаб Совет аскарлари ичидан ажратиб олинган 101 ўзбекнинг 77 нафари оммавий отиб ташланади. Ярим йил аввал Москва ва Минск ўртасидаги Смоленск шаҳри яқинда қўлга олинганлардан 24 нафари қишнинг азобли совуғи ва нацистларнинг қийновига дош бера олмай оммавий қатлга қадар вафот этадилар. Улар орасида энди ҳарбий хизмат ёшига етган аскардан тортиб, ёши 40-50 га етгани ҳам бўлган. Ахборотларга таянадиган бўлсак уларнинг аксарияти Самарқанддан эдилар.




Бу ҳақда YouTube каналимда Ўзбекистонга қайтганимдан кейин катта материал эълон қилиш учун видео тасвирларни кўпайтирдим.

Энди сафаримга қайтсам. Дюсселдорфда Испания ва Албания терма жамоалари ўртасидаги учрашувни мухлислар билан томоша қилдик. Шаҳар тўлиқ қизилга айланди. Икки терма жамоанинг уй формаси шу рангдалигини биласиз. Германияда шунчалик албанлар кўп эдики, бор йўғи 3 млн аҳолиси бор мамлакат ичида одам қолганмикин дейсиз. Европа чемпионатида ҳам рақибларнинг кучи тенглашиб қолибди. Хорватия ва Польша кейинги босқичга ўта олмади. Аксинча, Словения, Словакия ва Грузия 1/8 финалда ўйнайдиган бўлдилар.





Энг қизиғи Нидерландияга кириб келганимизда, "учар голландлар" мағлубиятга учраб, гуруҳдан қолиб кетай дедилар. Энг яхши учинчи ўрин билан келаси босқичга йўл олдилар. Амстел кўли ва Дам қирғоғи бирлашмасидан яралган Амстердам шаҳри XV Асрга келиб ривожланиб кетади. Бу ер Европанинг Марказий қўналғаларидан бирига айлантирилиб, иқтисодиёт кескин ўсади. "Қароқчи чоллар" фильмида Рембранд асарини ўғирлашади-ку, айнан шу ижодкор Амстердамда таваллуд топган.

Йохан Кройф стадионининг архитектураси мени ажаблантирди. 1996 йил қурилган стадион йўл устига тушиши керак бўлган. Аммо сих ҳам, кабоб ҳам куймаган. Стадион тагида ҳудди Тошкентнинг цирки тагидаги "тунел"га ўхшаган йўл қолдирилган экан. "Аякс" уй ўйинларини ўтказадиган мазкур арена афсонавий Кройф номига қўйилган ва унинг учун кичик монумент ҳам ўрнатилган. Клюверт, Давидс, Зеедорф ва Ван Дейк... Буларнинг барчаси суринамлик мигрантлар оиласида таваллуд топишган. Суринам ўз пайтида Нидерландия колонияси бўлганлиги учун бу давлатда улар жуда кўп. Амстердамни ўзида 50% га яқин нидерланд яшасак, қолгани қачонлардир келиб қолган мигрантлар, шулардан 10% га яқини суринамликлар. Уларнинг аксарияти яхши ҳаёт илинжида фарзандини "Акяс" академиясига беришга ҳаракат қиладилар. Бошқа мамлакатдаги мигрантлардан фарқли, балки менга шундай кўринди, бу ерда тартиб бор экан.


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell



Лекин Амстердам кўп жиҳатдан бизнинг минталитетимизга зид шаҳар, агар сиз шўх бўлсангиз! Пойтахтда истаган нарсангизни топасиз, ҳалиги барглар ҳам ҳамин қадар VIP. Лекин магазинларда очиқчасига сотиладиганлари туристлар учун PR холос.

Айни пайтда Бельгия томон йўлга чиқдик. У ерда бизини "Spa24h" пойгасининг 100 йиллик тадбирига кетяпмиз. Мазкур пойганинг амалдаги ғолиби ROWE мойлари билан тўйинган BMW машинаси бўлади. BMW пойгада 75 маротаба қатнашиб 25 тасида ғалаба қозонган.



Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика