UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Олег Зотеев: "Иложи борича тезроқ қайтиб, "Андижон"га ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 15:40Маркиньос биринчи марта EЧЛда ғолиб чиқди ва элит рўйхатдан жой олди. Унда атиги 15 футболчи бор.  0 15:15Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди  2 14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  5 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  8 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   2 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  8 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  3 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  16 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  6 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4

Александр Хомяков: "Умуман олганда бугунги ўйинимиз менга ёқмади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Умуман олганда бугунги ўйинимиз менга ёқмади"

"Машъал" - "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Хомяков иштирок этди.
"Дастлабки бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топиб тезкор гол урдик ва олдинга чиқиб олдик. Умуман олганда эса ўйинимиз менга ёқмади. Биринчи даврада жуда яхши ҳаракат қилгандик. Ҳозир эса йигитлар ўзларини бўш қўйиб юборишди. Сабаби бошқа жамоалар билан орамиздаги фарқ анча катта бўлиб кетди", - дейди Хомяков.

"Тўғри кўп гол уриб кўп ўтказаяпмиз. Аммо 31та қўйиб юборилган гол жуда кўп. Ўтказилган голларда фақат дарвозабон ва ҳимоячиларнинг айби бўлмайди".

"Зоҳир Қўзибоев учун хурсандман. Олий лигадаги дебют мавсумида кўплаб голлар уриб тўпурар бўлиб турибди. Бундан албатта хурсандман".

"Ўйинда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, бунинг устида ишлаяпмиз. Машғулотда барчаси ўхшайди, аммо ўйинда доим ҳам осон бўлмайди".

"Локомотив"га қарши Тошкентда ўйнаш оғир, бироқ агар улардан очко олсак бундан албатта хурсанд бўламиз", - дейди Александр Хомяков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика