UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10

Александр Хомяков: "Тухель Гвардиола жамоасига қарши нимадир ўйлаб топишини кутмоқдаман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Тухель Гвардиола жамоасига қарши нимадир ўйлаб топишини кутмоқдаман"

Бугун "Манчестер Сити" ва "Челси" жамоалари иштирокида Европа Чемпионлар Лигаси финал ўйини олдидан "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяковнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Менимча, қисман устунлик "Манчестер Сити" томонида. Одатда финаллар томошабоп ва кўп голларга бой бўлмайди. Бундай паллада натижа биринчи ўринга чиқади. "Челси" қарши ҳужумларда ўз имкониятини синаб кўриши мумкин. Жамоа Тухель бошчилигида кўп гол ура олаётгани йўқ, лекин уларда ҳимоявий ҳаракатларда тартиб бор. Шуни унутмаслигимиз керакки, "Челси" германиялик мутахассис келганидан сўнг "Манчестер Сити"ни ютди. Менга кўпроқ мураббийларнинг ишини кузатиш қизиқарлироқ.


Бироқ финал бу алоҳида тарих. Чунки бундай ўйинларда жуда кичик деталлар ҳам натижага ўз таъсирини ўтказади. Шу боис финалда воқеалар ривожи қандай тус олишини тахмин қилиш қийин. Икки мураббий учун ҳам мазкур учрашув муҳим аҳамият касб этади. Гвардиола 10 йил олдин "Барселона" билан финалда зафар қучганди. Тухель учун эса кетма-кет иккинчи финалда ютқазиш аламли бўлиши аниқ. Ундан Гвардиола жамоасига қарши нимадир ўйлаб топишини кутяпман",- дейди Александр Хомяков.

Эслатиб ўтамиз ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да Португалиянинг Порту шаҳрида жойлашган "Драган" стадионида бошланади. Бизни кузатишда давом этинг.


"Манчестер Сити" - "Челси". Европа Чемпионлар лигаси финал ўйинига превью

«Манчестер Сити» - «Челси». Европа Чемпионлар лигаси финали олдидан CА ходимларининг тахминлари

ЕЧЛ. Бугун финал! 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика