UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0

Александр Хомяков: "Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳа, бугунги ўйинни бой бердик. Босимларга бой учрашув бўлди. Биз чемпионатдаги кетма-кет ўйинларда очколарни бой бераяпмиз. Бу нимадан далолат беради? Жамоада инқироз бор, ўйин борасидаги инқироз. Бугун 0:2 дан ҳисобни 2:2 кўринишига келтира олдик. Йигитлар курашишди, албатта уларга характер учун миннатдорчилик билдираман. Лекин рақиб ҳам ғалаба учун охиригача курашди, буни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Андижон" биринчи даврани яхши ўтказганди. Иккинчи даврадаги  натижалар эса қониқарсиз. Буни қандай изохлайсиз?

- Юқорида айтдим, бизда ўйин борасидаги кризис бор, шунақа вазиятдамиз. Нимадир ўхшамаяпти. Бу руҳият билан боғлиқ, тизимли инқирозга тушиб қолдик. Ҳаракат қилаяпмиз, машғулотларда ишлаяпмиз. Лекин кутилганидек натижа бўлмаяпти. Бу вақт билан боғлиқ жараён, олдиндаги ўйинларда ижобий натижаларга эриша оламиз деб ўйлайман.

- Жамоа сўнги 3 та ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди. Бунда ҳимоячилар ва дарвозабоннинг айблари борми?

- Бутун жамоанинг айби бор. Жамоанинг ўзида нимадир ўхшамаяпти. Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз. Биз ҳам ғалабаларни истаймиз, натижа учун курашаяпмиз. Бироқ, ҳозир жамоада шунақа муаммо бор. Таҳлил қилиб, камчиликлар устида ишлаймиз.

- Европа клубларида психолог-руҳшунослар ишлайди. Бизда ҳам шу жараённи ташкил қилинса бўлмайдими?

- Мураббий ўзи руҳшунос бўлиши керак. Ҳар бир футболчининг имкониятларини, руҳиятини тўғри баҳолаши лозим. Лекин, яхши таклиф экан, футбол клубларида шунақа иш ўрни ташкил қилинса, менинг фикримча ёмон бўлмасди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика