UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  7 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Александр Хомяков: "Режамиз иш бермади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Режамиз иш бермади"

"Навбаҳор" - "Машъал" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Александр Хомяков қатнашади.

- Наманганликларни ғалаба билан табриклайман. Ўйиннинг боришидан мамнун бўлдим, бошқача футбол кўрсатишни истагандик, аммо ўйин бошида режаларимиз амалга ошмади. Тезкор ҳужумларга ўтишни уддалай олмадик. Биринчи бўлим охирида кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Иккинчи голни эса қарши ҳужумда ўтказиб юбордик. Қўпол хатога йўл қўйдик. "Навбаҳор" иккинчи бўлимда ўйин назоратини бизга топшириб, асосан ҳимояланди. Режамиз иш бермади.

- Мағлубиятга учрадикми, демак ўйин шунга лойиқ бўлди. Менимча, бугун ташаббусни осонликча бериб қўйдик. "Навбаҳор" кам гол ўтказиб юборгани, ҳимояда яхши ўйнашини билдиради. Ҳимоядан ўйнаб, бўш ҳудудларга очилиб, ҳужум уюштиришга интилади. Бизда ҳам ҳимоядан ҳужумга ва аксинча, ҳужумдан ҳимояга ўтишда аниқ ўйнашимиз талаб этилади. "Навбаҳор" айнан ҳужумдан ҳимояга ўтишда тезкор ҳаракатланди. Умуман олганда, пенальтини инобатга олмаганда, бизда ҳам айтарли вазият яратилмади. Мезбонлар таркибида тажрибали, футбол ўйнашни биладиган футболчилар жамланишган. Бугун биз жуда кўп яккакурашларни бой бердик, - деди Александр Хомяков.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика