

Унга кўра, “Андижон” “F” гуруҳида “Олимпик” ва “Навбаҳор” билан куч синашади. Яна бир жамоа номи саралаш учрашувидан кейин маълум бўлади.
"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков қуръа ҳақида шундай деди:
“Мен қуръадан ҳеч нимани кутмадим. Бизга ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Ҳа, яхши жамоаларга тушдик. Шунга яраша ажойиб гуруҳ ҳосил қилдик. Мухлислар учун қизиқарли учрашувлар бўлади.
“Навбаҳор”га қарши водий дербисига гувоҳ бўладилар. Яна қайтараман: ким билан ўйнашимизни менга фарқи йўқ. Биз доимгидек максимал даражада ҳаракат қиламиз”, - дейди Александр Андреевич.



