UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12"Штутгарт" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 11:48Карикатура: Франция, Португалия ва Германия гуруҳдан кейинги босқичга чиқишди  1 11:25Марсело "Реал" сардори этиб тайинланди  3 11:01Пау Лопес "Марсель"га ўтиши мумкин  0 10:38Финляндия терма жамоаси хавбеки Кауко Ҳиндистоннинг "Мохун Баган" клубига ўтди. У Евродаги барча уч ўйинда ҳаракат қилди  3 10:16"Милан" Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 09:58Лёв: "Венгрия автобус қўйди. Англия эса ўз уйида ҳужум қилади"  7 09:40Лэмпард Макелеле ва Кантени таққослади  3 09:26Стерлинг: "Клуб билан соврин катта иш. Аммо Англиядаги ғалаба асосий ютуғим бўлади"  0 09:13Бугун Тошкентда Осиё чемпионлар лигаси старт олади: бизни иккита ўйин кутмоқда  17 09:09Olamsport: "Бектемир нокаут эвазига ғалаба қозонади деб ўйлагандим", "Эҳтиёт бўл. Хасбулла сени янчиб ташлайди!"  0 08:52Евро-2020. Гуруҳ босқичида энг кўп югурган футболчи номи аниқ бўлди  2 08:40Америка Кубоги-2021. Чили - Парагвай 0-2  0 08:35Америка Кубоги-2021. Боливия - Уругвай 0-2  0 08:30Суперлигада 11-тур старт олмоқда: бугун иккита ўйин бор   9

"Қайсидир чизиқларни кучайтиришга уриниб кўрамиз. "Машъал"нинг салоҳияти кучли бешликка киришга етади". Александр Хомяков билан интервью Янгиликлар

"Қайсидир чизиқларни кучайтиришга уриниб кўрамиз. "Машъал"нинг салоҳияти кучли бешликка киришга етади". Александр Хомяков билан интервью

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Тошкентдаги йиғинни давом эттирмоқда.

Жамоа айни пайтда кунига икки маҳалдан машғулотларни олиб боришмоқда. Кеча футболчилар "Бунёдкор" академиясида шуғулланди. Ҳусусан жамоа аъзолари дастлаб туғилган кунини нишонлаган Дониёр Усмоновни ўзгача табриклаш билан машқларга киришишди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз аксарият клублар қатори "Машъал"ҳам футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилувчи "Fitogether" техникасидан фойдаланмоқда. Биз шу ва бошқа саволлар билан машғулот олдидан жамоа бош мураббийи Александр Хомяковнинг фикрларини тингладик. 

- Александр Андреевич ортда қолган турлар давомида нима ўхшади-ю ёки аксинча сиз ўйлагандек бўлмади...

- Ҳозир бу ҳақида нимадир дейиш қийин. Ўхшамаган нарса бу ўзимизга керакли очколарни жамғара олмаганимиз. Суперлигада юзага келган танаффус фойдамизга ишлайди, деб ўйлайман. Танаффусдан олдин АГМКни мағлуб этдик ва қайсидир маънода кўтаринкилик берди. Лекин ўйинимизда мен қониқмаётган айрим деталлар бор. Айни пайтда ўша етишмаётган нарсаларни тўлдириш устида ишлаяпмиз. Тошкентдаги йиғинимиз давомида 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирганмиз. Биринчи ўртоқлик баҳсида "Сўғдиёна" билан ўйнадик. Мана шу учрашувларда ўйинимизни яхшилашни мақсад қилганмиз. Ҳужумда ва ҳимоядаги муаммоларимиз кўзга ташланяпти. Ишлашда давом этамиз. 

- Биринчи турда "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг жамоамнинг салоҳияти ҳақида ҳали тўлиқ фикр билдира олмайман, деган эдингиз. Орадан маълум вақт ўтди. Хўш, бу борадаги фикрларингиз ўзгардими?

- Яна айтаман, жамоамнинг салоҳияти юқори. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, кучли бешликка киришга салоҳиятимиз етади. Мен шунинг учун "Машъал"га келдим. Бунинг учун руҳият масаласида янада кўпроқ ишлашимиз керак. Футболчилар ўз кучига ишонишлари зарур. Бу уларнинг қўлидан келади. 

- Укеме Уильямсни "Насаф" машғулотларида кўрдик. Мазкур ҳолатга аниқлик кирита оласизми?

- Ҳозирча унга позиция топа олмаяпман. Мен кучайтиришни истайдиган чизиқлар бор. Трансферлар ойнасида легионер ва маҳаллий футболчиларни олиш қийин. Чунки легионерларимиз лимити бор. Унинг ўрнига бошқа футболчи олсак, легионерлардан бирига жавоб беришимизга тўғри келарди. Укеменинг салоҳияти ёмон эмас. Лекин биз ҳозир бошқача футбол ўйнамоқдамиз. Укеме Уильямс "Насаф"нинг услубига мос. Менимча фойда келтира олади. Яна ўйлаб кўрамиз. 

- Ёзги трансферлар ойнасида жамоада қандай ўзгаришларни кўрамиз?

- Ҳозир аниқ бирор нарса айта олмайман. Албатта клуб раҳбарияти ва селекция бўлими ишлашмоқда. Қайсидир чизиқларни кучайтиришга уриниб кўрамиз. 

- Янги технология сифатида футболимизга кириб келган, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилувчи "Fitogether" техникаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Айни пайтда бу қурилмага ўрганиш ва мослашиш жараёни кетяпти. Футболчиларнинг тезлиги, қанча частотада югираётгани, уларнинг функционал ҳолатини билишда ёрдам беради. Бунга албатта вақт керак. Ўйлайманки, бу фойдамизга хизмат қилади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
08 июн 13:51:18
Mash'al(Muborak)
ФутболN1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана бу жамоа татализатор жамоа
Асоссиз гаплар билан ҳаммани ўзизга қаратишга уринманг.
+1   
08 июн 13:28:27
PFK HAQIQAT
ФутболN1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана бу жамоа татализатор жамоа
Bu jamoa unaqa ishlarga aralawmaydi
+1   
08 июн 12:56:17
Muhammad12
ФутболN1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана бу жамоа татализатор жамоа
Nimaga asoslanib bunday deyapsiz
   
09 июн 09:07:13
ФутболN1
Mash'al(Muborak) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Асоссиз гаплар билан ҳаммани ўзизга қаратишга уринманг.
Машал утган йили Андижонга атайлаб колиб берганини Машал футболчисини узидан эшитганман.
   
08 июн 19:28:38
Temurxonxoja
CCCP di parchalanganiga 30 yil. boldi hali hamon Diyorimizda oqquloq alkashlar izgib yuribdi
   
08 июн 14:29:12
O'zbek
Хомяков кучли мураббий. Фақат вақт керак.
-4   
08 июн 12:47:13
ФутболN1
Мана бу жамоа татализатор жамоа
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика