Александр Хомяков: "Кейинги мавсум ҳақида ўйлашни бошлаб юборганмиз"
01 окт 2016 22:29
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Кейинги мавсум ҳақида ўйлашни бошлаб юборганмиз"
"Шўртан" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.
"Йигитларга у қадар катта эътироз йўқ, битта хато туфайли гол ўтказдик. Натижа қониқарсиз бўлди. Бугун ҳимояда яхши ўйнадик, айтганимдек биргина хато мағлубиятга сабаб бўлди.
Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасини барбод қилдик. Шу боис иккинчи даврадан кейинги мавсум ҳақида ўйлашни бошлаб юбордик. Ёш футболчиларни майдонга тушириб уларга ўйин амалиёти бериб бораяпмиз.
Энди жамоага 3 кун таътил берамиз, кейин йиғилиб навбатдаги турларга тайёргарликни бошлаймиз. "Олмалиқ" ва "Локомотив" билан ўйинларда ижобий натижаларга умид қилаяпмиз.
Кенжа Тўраев бизнинг жамоамиз ўйин схемамизга мос тушди, учинчи ҳужумчи сифатида ўйнаб голлар урмоқда. Умуман олганда Тўраевнинг ўйинларидан қониқаяпман", - дейди Хомяков.
"Шўртан" матбуот хизмати

Фикрлар