UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  22 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  6 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  123 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Александр Хомяков: "Иккинчи голдан сўнг хотиржамликка берилдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Иккинчи голдан сўнг хотиржамликка берилдик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Биринчи навбатда мухлисларга бизни қўллаб-қувватлаганликлари учун рахмат айтаман. Шунингдек, бугунги ажойиб ғалаба учун жамоа футболчиларига миннатдорчилик билдираман.

Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи голни урдик, кейин иккинчисини ҳам. Шундан кейин ҳушёрликни йўқотдик, баъзи вазиятларда хотиржамликка берилдик. Захирадан янги кучларни майдонга ташладик, кучга тўла футболчилар ўйинимизни янада кучайтириши керак эди, бироқ ундай бўлмади. Марказни бой бериб қўйдик. "Локомотив" жуда яхши шаклланиб бораётган кучли жамоа. Балки улар ўйиннинг охиригача курашганликлари бизга панд бергандир. 

Умумий айтадиган бўлсам, бугун кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Йигитларга раҳмат.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар жамоа ўйинини кучайтириб юбормаяпти. "Сурхон"га қарши учрашувда шу каби ҳолат кўринганди. Бунинг сабаби нимада?

- Захираларни аввалдан тайёрланган режа асосида амалга оширамиз. Тўғри айтдингиз, "Сурхон" билан ўйинда ҳам захиралардан сўнг жамоа ўйинида пасайиш кузатилди. Балки бу ҳисоб билан боғлиқ хотиржамликдир. Бу борада ишлаймиз.

- "Андижон" мавсумни жуда яхши бошлади. "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди, "Насаф"дан очко олди. Бугун ҳам ғалабага эришди. Сизнингча, ушбу барқарорлик қанча муддат давом этади? Чунки, иккинчи даврада жисмоний холат асосий жиҳатга айланиб қолади, биласиз...

- Камчиликларимиз йўқ эмас. Ғалабаларга эришаяпмиз, ҳозир эндигина 5-тур. Олдинда узоқ мавсум бор. Барча жиҳатларни ҳисобгв оламиз. Жамоа таркибида сифатли ўйин намойиш этадиган футболчилар бор. Биз ўйинлар давомида кучайиб боришимиз керак. Ҳозир чемпионат якуни ҳақида олдиндан бирон фикр айтиб бўлмайди. Ишлашда давом этишимиз зарур.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика