Александр Хомяков: "Гол урмасанг, юта олмайсан"
06 ноя 2021 17:29
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Гол урмасанг, юта олмайсан"
"Афсуски яна гол ура олмадик, ҳаракат қилдик, аммо маҳорат етишмади. Ўйиндан олдин иккала жамоага очко жуда зарур эканлигини билардик, қайсидир вазиятларда бироз устунлик қилдик. Умумий олиб қараганда жанговар дуранг адолатли дейишим мумкин", - деди Хомяков.
- Жамоа кетма-кет 8та ўйинда юта олмади...
- Ҳа, биз ўртоқлик учрашувларини қўшиб ҳисоблаганда 11та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпмиз. Буни билардик ва шу қора анъанани бузишга урингандик. Аммо гол урмасанг ғалаба қозона олмайсан. Уйдаги адашмасам 5 ёки 6та ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Ачинарлиси бугун кўп вазият ҳам ярата олмадик, шукурки ҳимояда яхши ўйнай олдик.
- Бугун "Машъал" икки очко йўқотдими ёки бир очко олдими?
- Қайтараман ўйин тенг ўтди ва иккала жамоа ҳақли равишда бир очкодан олишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар