UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  44 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Александр Хомяков: "Дзюба? Унинг Россиядаги рейтинги жуда юқори. Бироқ..." Янгиликлар

Александр Хомяков: "Дзюба? Унинг Россиядаги рейтинги жуда юқори. Бироқ..."

Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасида "Олимпик" билан ўйналган дурангдан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.


Ўйин ҳақида

- Илк навбатда мухлисларни эртанги Ҳайит байрами билан табриклайман ва энг яхши тилакларни тилайман. Бугунги ўйинда эса уларни ғалаба билан хурсанд қила олмадик. Яна бир бор дарвозани ишғол қила билмадик ва муваффақиятга эришмадик. Баҳсда рақиб биздан яққол устунлик қилди. Чемпионатдаги ўйин билан солиштирсак, ўшанда рақиблар дарвозамиз ёнида кўп ҳам вазият яратмаган бўлса, бу сафар голга тортадиган анчагина вазиятга эга бўлишди. Бироз хавф остида ўйнашни истадик, рақибни олдинроқда кутиб олдик. Режаларимиз биринчи бўлимда ўхшаган бўлса, иккинчи таймда рақиб ўзининг фаоллиги, фаол ҳаракатлари эвазига устунлик қилди ва кўпроқ ҳимояда ўйнашга мажбурлади. Такрорлайман, рақиблар бугун чиройли, жамоавий ўйнади ва гол уриш учун етарлича вазият яратди. Биз эса ҳужумда муаммоларимиз борлигини кўриб турибмиз. Вазиятларсиз ўйнаяпмиз. Ўйиннинг бориши шундай бўлди. Дуранг эса биз учун яхши натижа бўлди.

- Бугун захирада ўтириб қолган бир қанча футболчилар асосий таркибда майдонга тушди. Улар жамоага қанчалик ёрдам бера олишди?

- 4 кундан кейин чемпионат ўйини бизни кутиб турибди. Шу сабабли футболчиларнинг кучини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Олдиндаги "Металлург"га қарши учрашув биз учун жуда муҳим. Захирада ўтирганларга имкон берилди, улар ўзларини қанчалик назорат қила олишини кўрсатишди. Умуман олганда таркибдаги барча футболчилар майдонга тушишга тайёр ҳолатда, доимо футбол ўйнашни исташади, бунга чанқоқ. Муаммоларимиз бор, уларни тузатишга ҳаракат қиляпмиз, бироқ буни ҳозирча уддалаганимиз йўқ.

- Натижадан қанчалик мамнунсиз?

- Айтганимдек, дуранг биз учун яхши натижа. Чунки биз марказдаги курашларда тўлиқлигича ютқаздик. Рақиб ўйинни назорат қилди ва кўплаб вазиятлар яратди. 

- Артём Дзюба билан музокаралар олиб борилаётгани борасидаги маълумотлар қанчалик тўғри?

- Матбуотни ўқимайман, бу янгиликни эшитмадим. Билишимча, Туркиядан Россия чемпионатига қайтган Дзюба унчалик ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Унинг рейтинги жуда юқори. Ҳозир унинг келиши борасидаги гапларни гапириш ноўрин бўлса керак.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика