UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  0 22:10Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  1 21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  11 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  20 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  17 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  14 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков янги мавсумга ташланган қуръа ташлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, жамоа дастлабки турни меҳмонда "Насаф"га қарши ўтказади. 

"Мен қуръадан аввал ҳеч нима кутмаган эдим. Бунинг учун ҳеч қандай режа ҳам ўйламагандим. Биринчи турда “Насаф” билан ўйнайдиган бўлдик. Баҳорда ҳаммада имкониятлар бир хил бўлади. Шунинг учун кимга қарши тўп суришимизни фарқи йўқ. Икки ўйинимиз сафарда ўтади, майли ҳеч қиси йўқ., - дейди Александр Хомяков

- "Андижон"да охирги маротаба 2020 йил ишлаганингизда ҳам мавсум шундай бошланганди, яъни кетма-кет иккита ўйин сафарда. Иккинчи тур "Насаф"га қарши кечганди...

- Ҳа, дастлабки иккита учрашув сафарда бўлганди. “Локомотив” ҳамда “Насаф”. Кейин уйда “Навбаҳор” билан ўйнаганмиз. Албатта, бу ўтмишда бўлиб ўтган. Ҳозирги ҳолатни у давр билан тенглаштирдиб бўлмайди, ҳаммаси яхши бўлади.

- Рўзиқул Бердиев икки маротаба "Андижон"нинг учрашувини кузатди...

- Балки олдиндан сезгандир (кулади).  Аслида ҳар бир мураббийига рақиб жамоанинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Кимнинг қандай имкониятга эгалигини кўришлари табиий. Бу ерда ҳеч қандай таажжубланиш йўқ

- Демак қуръадан қониқдингиз?

- Албатта, нега қониқмаслик керак? Ҳаммаси жойида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика