UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  5 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  1 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  6 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11

Александр Хомяков: "Аргентинадан футболчи келиши? Миш-мишларни муҳокама қилмайман. Фақат..." Янгиликлар

Александр Хомяков: "Аргентинадан футболчи келиши? Миш-мишларни муҳокама қилмайман. Фақат..."

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков "Факел"га қарши кечган назорат учрашувидан сўнг фикрларини билдирди.

"Бундай рақибга қарши очиқ футбол ўйнаш режасини қўлладик. Ўйинни асосий дақиқасида биз назорат қилдик, деб ўйлайман. Тўғри, катта ҳисоб қайд этилди. Умуман олганда, ёмон кўринмадик. Рақиблар биз фойдалана олмаган вазиятлардан фойдаланиб кетди. Даражаси баланд рақиблар билан ўйинларда фақат тажриба оламиз. Кучли жамоалар билан қанча кўп ўйнасак, шунча яхши. Муносиб рақиб, яхши ўйин. Кўнглим тўлди", – дейди Александр Хомяков. 



- Легионерлар ҳақида...

- Таркибда 2 нафар грузиялик, 1 нафар украиналик легионер бўлиб турибди. Легионер дарвозабонимизнинг бироз тоби йўқ. Футболчилар яхши сараланган, фақат функционал ҳолатни тўғрилаш керак. Бунинг иложи бор. Уларда катта тажриба бор, яхши жамоаларда ўйнашган. 

- Аргентинадан футболчи келиши ҳақида турли гап-сўзлар бор...

- Миш-мишларни муҳокама қилмайман. Фақат фактларга қарайман. Шу боис изоҳсиз қолдираман. Фақат Шаҳбоз Эркинов билан бирга ўйнайдиган ҳужумчига эҳтижимиз бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика