UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Александр Волков: "Чарчоқ аломатлари сезилди" Янгиликлар

Александр Волков: "Чарчоқ аломатлари сезилди"

Қаршидаги шиддатли ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб меҳмонлар бош мураббийи Александр Волков иштирок этди.
"Ўйинни қайта кўришимиз керак. Бугун чарчоқ аломатлари ўз сўзини айтди. Тезкор гол ҳам режамизга ўзгартириш киритиб юборди. Тўғри имкониятлар бўлди, айниқса стандарт вазиятлардан. Кото жароҳатидан энди тузалган ва тикланиш жараёнида", - дейди Александр Волков.

- Сўнгги ўйинларда Симоненко ва Каримов кўплаб хатоларга йўл қўйишяпти?
- Бугун уларда чарчоқ бор эди. Умумий ҳимоячиларга баҳо берадиган бўлсам, бизда улар секин фикрлайдилар.

- "Бунёдкор" футболчилари томонидан ҳакам томон кўплаб эътирозлар бўлди...
- Футболда киши қизишиб кетади ва хиссиётга берилади. Уч суткадан бери деярли йўлда бўлганлигимиз ҳам бунга сабаб бўлди. Бундай паллада футболчиларимизни тўғри тушунишимиз керак.

- Бугун ҳам жамоангиз "Ал Ҳилол" билан бўлиб ўтган учрашувдаги каби яратилган имкониятлардан фойдалана олмади. Бунга сабаб нима?

- Асабни жойига қўя олиш керак. Футболчилар ўз танлаган позицияларида тўғри зарба бера олишлари лозим. "Ал Жаиш" билан ўйинда Симоненко шундай ҳаракат қилган эди. Бугун эса "Насаф" футболчилари.

- Японни асосий таркибда кўрмаяпмиз?
- Легионер бу пул дегани (залда кулгу).

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика