UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  0 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  6 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4

Александр Стоймирович: "Йигитлар намоз ўқиб олишлари учун эшикни очмадим" Янгиликлар

Александр Стоймирович: "Йигитлар намоз ўқиб олишлари учун эшикни очмадим"

Суперлиганинг 4-тури доирасида "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Энг аввало айтишим керакки, чемпионат доирасида уч ўйиндан кейин танаффусни ўтказиб, узоқ йўлга чиқдик. Шу сабабли бўлса керак, ўзимиз истаган 3+2 тактикасида ўйнай олмадик. Баъзида рақиблар бизга тезроқ ўйин кўрсатишга имконият берди. Иккинчи бўлимда эса ўйингача бўлган даврда келишган, устида ишлаган нарсаларимизни кўрсата олдик. Иккинчи бўлимда ўйинни тўлақонли назорат қилиб турдик. Рақиблар ҳимояда тўп билан яхши муомала қила олди ва биз уларга олдинга ўтишига имконият бермадик. Рақиблар 90 дақиқа мобайнида дарвозамизга фақатгина бир марта зарба бера олди ҳолос. Сўнгги дақиқалардаги вазият голга айланмагани бироз ачинарли бўлди. Бироқ бу футбол, шунақаси бўлиб туради. "Қизилқум" яхши футболчилардан тузилган яхши жамоа. Улар кўплаб рақибларга бошоғриқ бўлиши аниқ. Рақиблар тўғри ўйин кўрсатди, биз барчасига тайёр тургандик. Яхши ўйин бўлди. Мураббийлар бу ўйиндан завқланиб, нималарни ўзгартириш кераклигини ўйлаб ҳам қолади. Бироз афсусландик. Лекин яна бир бор гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандмиз. Тўртинчи турга келиб ҳам мағлуб бўлмадик. Олдинда "Андижон"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Эртага жамоага дам берамиз ва кейин 3 кун давомида уй ўйинимизга тайёрланамиз.

- "Локомотив" бу мавсумда бор эътиборини кубокка қаратганми ёки чемпионатга?

- Бир нарсани айтмоқчиман. Биз ҳали янги жамоамиз. Тахлил қилиб кўрсангиз, биз билан юқори лигага қайтган "Динамо" таркибнинг ўзагини сақлаб қолган. Биз эса таркибга 15 футболчини жалб қилдик ва уларнинг барчаси асосий таркиб футболчилари ҳисобланади. Шу сабабли вақт керак. Ўйнашда давом этамиз, амбицияларимиз юқори. Кубокда ҳам катта мақсад қўйганмиз, бизга яхши қуръа тушди, ҳатто "Қизилқум" ҳам майдонимизга ташриф буюради. Чемпионат ўйинларидан кейин "Қизилқум" бизнинг майдонимизда ўйнашни истади. Барча рақибларга тайёр бўламиз ва ҳар бир учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз.

- Ўтган турда сизга жарима қўлланди. Бу ҳолатга қандай муносабатдасиз?

- Ҳа, биламан. Йигитлар намоз ўқиб олишгани учун эшикни оча олмадик. Буни қаттиқ ҳурмат қиламан. Чунки рўза ва намозни машғулотларда ҳам ҳисобга олиб қўяман. Мени жаримага солган одам билан кўришмадим ва суҳбатлашмадим ҳам. Бунақаси ҳам бўлиб туради. Вазиятни шундай тушунтираман, лекин ҳеч қандай баҳона қилмайман. Борини айтдим.

- Матбуот анжуманларида "Насаф" ва "Локомотив"нинг ўйин услуби ўхшашлигини айтгансиз. Лекин бугун жамоангизнинг ўйини чиқмади. "Насаф" эса ғалаба қозонганди.

- Схема бир хил. Лекин тактика ва стратегия икки хил. "Насаф" ўз майдонида ўйнади ва вақтида гол уриб олди. Агарда ёдингизда бўлса, "Насаф" ўша куни бир қанча голлар ўтказиб юбориши мумкин эди. Яна бир бор қайтараман, "Қизилқум" индивидуал кучли футболчилардан ташкил топган. Улар уйда ҳам сафарда ҳам исталган рақибга муаммолар келтириб чиқара олишади. Бизни "Насаф"га қиёслашаётгани яхши, лекин схемалар бошқа-бошқа. Бу ерда таркиблар, ижрочилар ва йўналиш турлича. 

- Жаҳон чемпионатидан кейин Лазизбек Мирзаевнинг "Локомотив"да ўзини кўрсата олишини айтишганди. Лекин унга кам ўйин амалиёти берилмоқда. Бунга сабаб нимада?

- Лазиз Мирзаев жуда иқтидорли йигит. Лекин барчасини ўз вақтида қилиш керак, ўйламасдан, режа қилмасдан иш қилиб бўлмайди. Ҳаммасининг ўз вақти бор, у ҳаракат қилмоқда. Қачонки у бутунлай тайёр бўлса, ўйинга тушади. Барчага имконият берилади, ҳали мавсум узоқ давом этади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика