UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЎЖЧдан сўнг битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  18 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

Александр Шадрин хотирасига бағишланади. Ўзбекистон Японияни тарихда илк бор мағлуб этган оқшом Янгиликлар

Александр Шадрин хотирасига бағишланади. Ўзбекистон Японияни тарихда илк бор мағлуб этган оқшом

Бундан роппа-роса 8 йил олдин таниқли футболчи Александр Шадрин вафот этган эди.


Бугун шу муносабат билан ЖЧ – 2014 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Япония билан сафарда ўтказилган учрашув тафсилотлари ва ўйинга доир қизиқарли воқелари ҳусусида фикрлашамиз. Зеро Шадриннинг ўша учрашувдаги ягона голи бизга "самурайлар" устидан илк ғалабани тортиқ қилганди. 



Саралаш ўйинларининг биринчи босқичида Осиё қитъасининг 20та терма жамоаси бешта гуруҳга тақсимланди. Бунда ўз гуруҳларида 1 ва 2 – ўринларни қўлга киритган жамоалар кейинги ҳал қилувчи босқичга йўлланма оларди. Ўтказилган олтита ўйинларнинг ичида энг мураккаби Японияга терма жамоасига қарши кечганди. Қувонарлиси мазкур босқичда терма жамоамиз “кун чиқар” юрт вакиларидан нақд олти очкога ўзиб кетади. Гуруҳдаги сўнги баҳс айнан Япония билан Токиодаги ҳашаматли “Тойота” стадионида бўлиб ўтади. 


Икки терма жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб бўлгани сабабли ўйиннинг даражаси юқори эмасди. Тожикистон терма жамоаси Тошкентда йирик 3:0 ҳисобида таслим этилгач жамоамиз 13 очко тўплаб гуруҳда якка пешқадамга айланди. Рақибларда эса 10 очко мавжуд эди. Уларга биринчи ўринга кўтарилиб олиш учун жуда яхши имконият юзага келганди. 

Маълумки, азалдан гуруҳимизда Япония тушмасайди деб ҳайиқиб турардик. Абрамов эса ўшанда ҳар қандай жамоани мағлубиятга учрата олиш мумкинлигини исботлай олганди. Аммо, ўйиндан олдин таркибимизда жиддий муаммолар юзага келади. Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Вагиз Галиулин сингари етакчи футболчилар ёрдам бера олмасди. Уларнинг ўрнига ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ишонч билдирилди. 

Беллашув бош ҳаками Абдуллоҳ Балидеҳнинг ҳуштаги янграши биланоқ мезбонлар бирин кетин ҳавфли ҳужумла ёмғирини ёғдиришни бошлашди. Очиғи, уларнинг махоратдан бизникилардан бир бош устунлигини сезиб олиш қийин эмасди. Биринчи бўлимда ҳимоямизни бамисоли ўққа тутилган армияга ўхшатса бўларди. Японларнинг тезлик билан чиқарган қарорлари, жарима майдончамиз ичига ёриб киришлари футболчиларимизни саросимада ушлаб турди. Шинжи Кагава, Юто Наготомо, Макото Хасебеларнинг юришлари анча кескин кўриниш олди. Бунинг натижасида Вадим Абрамов биринчи бўлимдаёқ ўзгаришга қўл урди. Илдар Магдеевнинг ўрнига ОТЖ футболчиси Ойбек Қиличевни майдонга туширди. 

35-дақиқада Алберто Заккерони шогирдлари ҳисобни очишга яқин келишди. Аммо, маҳаллийлаштирилган дегионер футболчи Майк Хавинаарнинг голи инобатга олинмайди. Иккинчи бўлимнинг 54–дақиқасида вакилларимиз майдон марказида тезкор қарши ҳужумга ўтишади. Қанотдан моҳирона тарзда ошириб берилган тўпни Баҳодир Насимов боши билан дарвозага киритишга ҳаракат қилади. Унинг зарбасини Эдзи Кавашима қайтаради. Қайтган тўпга биринчилардан бўлиб етиб келган Александр Шадрин дарвозани ишғол қилади. Ҳисоб очилгандан сўнг Япония босимни оширади, голли вазиятларни юзага келтиради. Бироқ, омад чинакамига шу куни бизга кулиб боқади. 


Иккинчи таркиб билан “самурайлар”ни сафарда ютиб келган терма жамоамиз тарих зарварақларидан жой олади. Сабаби бундан олдин қандай мусобақа бўлмасин бу юрт терма жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлиб келганмиз. Терма жамоамиз тарихдаги энг йирик мағлубиятни ҳам Япониядан (1:8) қабул қилиб олгани ёдимизда. ЖЧ–2010 саралашида сафарда дуранг қайд этган бўлсак, уйда кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Ўшанда Ясуҳито Эндо гол уриб ғалабани илиб кетганди. Бу сафар эса реванш олинди дея оламиз. Биринчи ўйинда “Пахтакор” марказий стадионида Сервер Жепаровнинг голи бир очко келтирганди. Ўйлаймизки, келажакда тарихни янгилаш учун бизда яна имконият юзага келади. Шадрин эса мухлислар қалбида мангу яшайди. 


ЖЧ-2014. 3-саралаш босқичи. 6-тур.

Япония – Ўзбекистон 0:1 (0:1, 0:1)

29. 12. 2012. Токио (Япония). “Тойота” стадиони. 42720 томошабин.

Бош ҳакам: Абдуллоҳ Балидеҳ (Қатар)

Гол: Александр Шадрин, 54

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Ислом Иномов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Илдар Магдеев( Ойбек Қиличев, 38), Жасур Ҳасанов (кичик), Станислав Андреев (Дилшод Раҳматуллаев, 58), Баҳодир Насимов, Александр Шадрин (Шавкат Саломов, 65)




Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика