UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Роналду фаолиятидаги 1000-баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди  9 23:10Месси яна бир рекорд ўрнатди  10 22:54Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида  13 22:30АПЛ. "Лестер" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  24 22:30Назорат баҳси. ЦСКА Сигурдссоннинг хет-триги эвазига “Уфа”дан устун келди. Урунов 76 дақиқада ўйнади  13 22:26Карло Анчелотти: "Эриксен Пирлога ўхшайди"  3 22:10АПЛ. 27-турдан ўрин олган 4та ўйин якунланди (+жадвал)  10 22:00Ла Лига. Мессининг покери “Барса”га йирик ғалаба келтирди ва каталонияликлар 1-ўринга кўтарилди  115 21:48Муборакда "воҳа дерби"си бўлади  0 21:40АПЛ. “Лестер” ва “Ман Сити”нинг асосий таркиби билан танишинг  12 21:38Москвада Гейнрихга тезкор алоқага чиққан "Тезкор студия"да "Спартак" — "Пахтакор" учрашуви муҳокамаси  9 21:35Бундеслига. “Боруссия Д” ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилди, Холанд эса яна гол урди ва бошқа натижалар (+жадвал)  5 21:20"Динамо" навбатдаги назорат баҳсини "Шердор"га қарши ўтказади  0 21:10А Серия. СПАЛ – “Ювентус” баҳсининг бошланғич таркиблари маълум, Де Лигт захирада қолдирилди  9 19:46“Пахтакор” йирик ҳисобда “Спартак”ка енгилган "Откритие Арена"даги ўйиндан тайёрланган эксклюзив ФОТОГАЛEРEЯ  21

Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз" Янгиликлар

Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз"

АГМК футзал жамоамиз бош мураббийи Александр Петров Осиё чемпионатидаги иштирок ва ундан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Жамоамиз Осиё чемпионатида яхши иштирок этди. Буни мутахассис-у, мухлислар ҳам эътироф этишди. Шунчаки учинчи ўрин учун бўлган баҳсда бизга бироз омад келмади. Автогол ўйин тизгинини буткул ўзгартириб юборди. Йигитлар анча ёш ва табиийки баъзи вазиятларда уларга тажриба етишмади. Шунга қарамасдан жамоамиз охиригача курашди. Мазкур мусобақа ёш футзалчилар учун жуда катта нарса берди. Келажакда бу мусобақада тобланган ёшлар, уларнинг тўплаган тажрибаси ҳали кўп ас қотади. Терма жамоа ўзаги ҳам АГМКдан ташкил топганини инобатга олсак, бу миллий жамоамиз учун ҳам катта фойда беради. Агарда чемпионатда яна чемпионликни қўлга киритсак, унда келаси мавсум Худо хоҳласа Осиё чемпионатидаги натижамизни янада яхшилаймиз. Умуман олганда Осиё чемпионатидаги ўйинимиздан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. 


— Агарда жамоамизга тажрибали, маҳорати юқори бўлган 1-2 нафар легионерни қўшсак, унда бемалол чемпионлик учун ҳам кураша олишимиз мумкин. Масалан вьетнамликларда япониялик легионер барча ишни амалга оширди. Японияда эса бразилиялик футзалчи барча масалага нуқта қўйди. Эрон жамоасида эса маҳаллий футзалчиларнинг ўзи кучли. 


— Раҳбарият томондан берилган эътибор ва яратилган шароитлардан кўнгил тўлди. Бунинг учун уларга раҳмат. Йигитларга муносиб иштирок учун керакли миқдорда мукофот берилиши айтилган. Шу боисдан ҳам ҳар тарафлама барчаси жойида. Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз. Ҳордиқ чиқариш учун фурсат йўқ. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ. Ҳали олдинга интиладиган манзиллар жуда кўп. 


— Ҳеч кимни ажратиб кўрсатишни истамасдим. Чунки бизнинг энг катта кучимиз бир жамоа бўлиб жипслаша олганимиз. ОФКда ҳам айнан жамоавий кучли ўйин кўрсатганимизни алоҳида эътироф этишди. Бизда номлар ёки индивидуал маҳорат соҳиблари эмас, бутун жамоа ўйнади. АГМКнинг энг катта кучи - жамоа бўла олганлиги.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг