UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  0 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  4 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  5 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  11 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  24 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0

Александр Лобанов: "Энг яхши дарвозабон деб топишганидан хурсандман" Янгиликлар

Александр Лобанов: "Энг яхши дарвозабон деб топишганидан хурсандман"

"Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари томонидан 2014 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Дарвозабон 29 ноябрь кунги хайрия тадбиридан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бундай тадбирларни кўпроқ ўтказиб туриш керак. Одамлар келиб биз билан бирга футбол ўйнашди. Ҳар қандай мухлис футболчилар ҳам оддий инсон эканлигини тушуниб етиши лозим. Бундай ўйинларда ғолиб ким экани муҳим эмас.

Сайт ижодкорлари ва мухлислари мени йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олишганидан бошим осмонга етди. Барча овоз берганларга миннатдорчилик билдираман. Энди мен янада кўпроқ меҳнат қилиб бежизга бундай совринни олмаганимни исботлашим керак. Энг яхши бўлишимда албатта жамоадошларимнинг ҳам хиссаси бор. Уларга ҳам раҳмат.

Камолиддин Кенжаевга қарши ўйнаш насиб қилмаган. Лекин танишларим у ҳақида гапириб беришди. Жуда меҳнаткаш, шижоатли футболчи бўлганини айтишди. Терма жамоага чақирилган, ўша пайтда термада жуда катта рақобат бор эди. Кенжаевга ҳеч қачон тушкунликка тушмаслигини ва барчаси яхши бўлишини тилаб қоламан", - дейди Александр Лобанов. 


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика