UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  3 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0

Александр Крестинин: "Ғалабалар вақти келди" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Ғалабалар вақти келди"

Суперлиганинг 18-тури доирасида "Андижон" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин фикрларини билдирди.




- Илк навбатда мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Улар нафақат уйда, балки, сафарда ҳам бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Йигитлардан миннатдорман. Бу жуда муҳим 3 очко эди. Рақиб жуда қийин жамоа эди. "Андижон" майдонида доимо мухлислар жамоани фантастик равишда қўллаб туришади. Жамоа мамлакат кубоги финалига чиқди. Қийин ўйин бўлди, бироқ йигитларга гап йўқ. Ҳақли равишда 3 очкони олдик.

- Жамоа бошқарувига келганингиздан кейин илк натижалар яхши бўлмаганди. Шунда Сиз жамоанинг ўйини яхшиланмоқда, натижалар ҳам келади дегандингиз. Сўнгги икки турда ғалабани кўрдик. Жамоада нималарни ўзгартирдингиз?

- Ғалабалар ишонч эвазига келади. Йигитлар сифатли ва чин юракдан шуғулланишмоқда, бу борада муаммолар йўқ. Руҳий томондан бугун ғалаба жуда керак эди. Ва мана ғалабалар вақти келди.

- Иккинчи бўлимда "Андижон" тўпга кўпроқ эгалик қилди.

- Гол уриб олганимиздан кейин нотўғри ўйнай бошладик. Бундай режа қилмагандик аслида. Урилган голдан ўтказиб юборилган голгача бўлган ўйин режамизда бўлмаганди. Гол ўтказиб юборгандан кейин яна ўйнашни бошладик. Гол урганимиздан кейин рақиб посбони тўп бормаганидан совқатиб ҳам қолди. Режада бўлмаган кўрсатилган ўйиндан чиқиб кета олдик. 

- "Локомотив" ўйиннинг қайси жиҳатлари бўйича "Андижон"дан устунлик қилди. Мен футбол эксперти эмасман, лекин бугун ғалаба учун айёр тактика қилинди деб ҳисоблайман.

- Шу айёр тактика учун ҳам ишлаш керак. Биз битта кўпроқ гол урдик ва битта камроқ гол ўтказиб юбордик. Иккала жамоа ҳам курашди. Бу ерда ҳолатни майда деталларга қараб тахлил қилиш керак бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика