UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  6 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бироз ақлли футбол керак" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бироз ақлли футбол керак"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабага эришиш учун имкониятимиз яхши эди. Бироқ бизга вазиятларни якунлашда совуққонлик ва ақлли футбол етишмади. Ўйинда кўринган яққол камчилигимиз, ҳужумларда жуда оддий футбол намойиш этдик. Бироқ, ғалаба учун бир оз ноодатийлик, ақллироқ ўйин керак.

- Ёзги трансферлар ойнасидаги харидлар сизни қониқтирдими? Жамоада нималарни ўзгартирмоқчисиз?

- Йигитларга ҳар бир ўйинда фақат 3 очко учун майдонга чиқишимиз зарурлигини қайта-қайта таъкидлаб келаяпман. Трансферлар борасида айтсам, қоғозда ёмонмас эди. Бироқ, майдонда биз кутганчалик ўйин кўрсата олмадик. Машғулотларда ишланаётган услублар ҳозирча тўлиқ кўринмаяпти. Балки, мослашиш учун вақт керакдир. 

- Вазиятларни якунлашда муаммолар кўзга ташланаяпти. Бу борада фикрингиз?

- Иккинчи бўлимда ҳисобда адашмаган бўлсам рақиб дарвозаси томон 5 та зарба йўллай олдик холос. Голни ҳам пенальтидан киритдик. Ишлашимиз керак бўлган камчиликларимиз бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика