Александр Кержаков Ўзбекистондан тушган таклифни рад этган
14 мар 13:01
Янгиликлар
Александр Кержаков Ўзбекистондан тушган таклифни рад этган
Россиялик мураббий Александр Кержаков қайси давлатлардан таклифлар олгани ҳақида гапириб берди.
Кержаков 2024 йил 3 сентябрда Олмаота клуби "Қайрат"ни тарк этганди.
– Ҳозир қандайдир муҳокамалар ёки ишга таклифлар борми?
– Тўғриси, муҳокамалар бўлди, ҳақиқатан ҳам экзотик таклифлар бўлди.
– Аниғини айтинг-чи...
– Вьетнам, Ҳиндистон ва Ўзбекистондан таклифлар тушди.
– Бу оддий вариантларга ўхшамоқда. Сиз у ерга боришга тайёрмисиз ёки рад қиласизми?
– Мен рад қилдим.
Эслатиб ўтамиз, "Зенит", "Севилья", "Динамо" Москва собиқ ҳужумчиси мураббийлик мобайнида "Томь", "Нижний Новгород", "Кармиотисса" (Кипр), "Спартак" Суботица (Сербия) ва "Қайрат" (Қозоғистон) жамоаларида фаолият юритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар