
Ўртоқлик ўйинида баҳслашдик. "Ордабаси" билан ўйнаш ҳар доим ёқимли. "Актобе" сафида ҳаракат қилганимда бу жамоага қарши ўйинлар ўзгача бўларди. Бу ердаги болалар билан кўришганимдан, ўйнаганимиздан хурсандман. Тўғриси, бугун гол уришим ўзгача аҳамиятга эга. "Локомотив" таркибида кўплаб ёшлар ўйнашди, шу боис ўйинимиз унчалик қовушмади.