UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  12 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  3 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  14 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  6 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   14 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  5 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2

"Нефтчи" легионери Александр Ешич: "Пенальти бўлган вазиятда контакт бор эди" Янгиликлар

"Нефтчи" легионери Александр Ешич: "Пенальти бўлган вазиятда контакт бор эди"

Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "Нефтчи" 89-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаевнинг пенальтидан урган голи эвазига ғалабага эришди. Ушбу пенальтини фарғоналиклар легионери Александр Ешич ишлаганди. Биз Ешич билан боғланиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


- Мавсумнинг илк учрашуви ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда қийин ўйин ортда қолди. Ҳар доим биринчи ўйин оғир бўлади. Биз бутун баҳс давомида ўз ўйинимизни кўрсатишга ва рақибга максимал тарзда босим қилишга уриндик. Яратилган кўп вазиятлардан фойдалана олмадик, аммо учрашув охирида бизга омад кулиб боқди.

- Пенальти белгиланган вазият ҳақида гапириб беринг...

- Пенальти бўлган вазиятда контакт бўлганди, агар ҳакам VAR'ни кўрса бунга ишонч ҳосил қилишини билардим. Якунда шундай ҳам бўлди. "Қўқон-1912"га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Бизнинг жамоага эса ғалаба муборак бўлсин, энди кейинги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.


Саидабзал суҳбатлашди 





Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика