UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  7 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  6 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2

Александр Ежов: «Хоразм» олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмаган» Янгиликлар

Александр Ежов: «Хоразм» олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмаган»

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасидаги Самарқанднинг “Шердор” ва Урганчнинг “Хоразм” (3:2) клуби учрашувидан кейин урганчликлар бош мураббийи Александр Ежовни суҳбатга тортдик.

- Александр, кутилмаган мағлубият борасидаги таассуротларингизни билдирсангиз...
- Бугун мухлислар курашларга бой шиддатли ўйин гувоҳи бўлишди. “Шердор” жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун футболчиларимиз “Шердор” жамоаси кучини муносиб баҳолашмади. Рақиб жамоа нисбатан ёшлиги боис, бемалол ютамиз деган фикр билан майдонга тушишди. Натижада жазоландик. Айниқса, 1-бўлимда деярли 100 фоизлик учта имкониятни қўлдан бой берганимиз ҳам жамоамизга таъсирини ўтказди. “Шердор” жамоаси эса катта иштиёқ билан тўп суриб ғалабага эришди.

- “Шердор” кетма-кет икки учрашувда “Лабса” ва “Нурашон”га қарши ҳам очиқ ва ҳужумкор ўйин намойиш этганди. Мураббийлар штаби бу жамоанинг ўйинини ўрганишганмиди?
- Йўқ тўлиқ ўрганмаган эдик. Аммо “Шердор” олдинги босқичда 120 дақиқа тўп суриб “Лабса”ни мағлуб этганлиги боис, жисмоний ҳолати яхши эканлигини билардик. Шу боис, жамоамиз футболчиларига биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятлардан фойдаланиб, ўйин тақдирини ҳал қилиш лозимлигини уқтиргандим. Афсуски, голларни уролмадик. Рақиб эса 2-бўлимда вазиятларидан голлар урди.

- “Хоразм” 1-бўлимда “Шердор”дан устун эканлигини кўрсатгандек эди, аммо 2-бўлимда ўйини умуман қовушмади. Бу жисмоний ҳолат билан боғлиқми?
- Чинданам фикрингизга қўшиламан. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мавсум олди йиғинлардаги тайёргарлигимиз билан боғлиқ. Биз хатоларимиз устида ҳали кўп ишлашимиз керак.

- “Хоразм” олдига мавсум олдидан қандай вазифа қўйилган?
- Олдимизда ҳеч қандай вазифа қўйилмаган. Вазифамиз Про-Лига “А” гуруҳидан тушиб кетмай, ўрнимизда қолиш.

- Ҳар ҳолда “Хоразм” вилоятнинг бош клуби, жамоада қандай муаммолар бор?
- Келинг, шу саволингизга жавоб бермай. Муаммолар бор, аммо буни муҳокама қилишни истамайман. Бир маротаба бу ҳақда гапириб кўрганман... Шундай экан, бу саволингизни изоҳсиз қолдираман. Вазифа ҳақида сўрадингиз, жавобим шу – олдимизда ҳеч қандай вазифа йўқ.


Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика