

"Биринчи таймни жуда яхши ўтказдик, рақибда деярли вазият бўлмади. Аммо, улар барибир жарима майдончаси ташқарисидан гол уришди. Шундан сўнг вазият назоратдан чиқди.
Биз тўртта муҳим ўйинни ютмадик - бу шармандалик. Сабабчи биз, ўйинчилар. Айнан биз ғалабага эриша олмадик.
Умид қиламанки, бу Мессининг уйдаги сўнгги ўйини эмас. Қарорни у қабул қилади", - дейди Альба.



