UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  0 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  426 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  0 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  26 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  4 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8

Алан Ширер: "Роналдунинг кетиши Рэшфордга таъсир қилди" Янгиликлар

Алан Ширер: "Роналдунинг кетиши Рэшфордга таъсир қилди"

Собиқ футболчи Алан Ширернинг фикрига кўра, Маркус Рэшфорднинг мавсумни яхши ўтказганига Криштиану Роналдунинг кетиши ҳам сабаб бўлган.

"Эрик тен Хаг Маркусга ёрдам берганига ҳеч қандай шубха йўқ. Ўтган мавсумни кўплаб жароҳатлар билан ўтказган футболчи ушбу мавсумда вазиятлардан кўпроқ гол уришни бошлади, шунингдек, яхши жисмоний ҳолатга ҳам кириб олди.

Бироқ, ўйлашимча, унга Криштиану Роналдунинг кетиши ҳам таъсир қилган. У ўзини жамоанинг асосий юлдузи деб ҳисоблашни бошлади, ўзига келиб олди ва ноаниқ зарбалар билан иш битмаслигини билди. Чунки у барча ўйинларда вазиятлар бўлишини тушуниб етди.

Роналду кетганидан кейинги 17-19 ўйинида бу билинди. Маркус ўзини янада бахтлироқ ҳис қила бошлади", - деди Ширер.

Ушбу мавсумда Рэшфорд АПЛда 17 гол урди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика