UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  3 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20

Алан Ширер: "Бу "Манчестер Юнайтед" учун шармандалик" Янгиликлар

Алан Ширер: "Бу "Манчестер Юнайтед" учун шармандалик"

Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар Алан Ширер "Манчестер Юнайтед"нинг ҳужум чизиғини жиддий танқид қилди.

Манкунианликлар ушбу мавсум Премьер-лиганинг 18 ўйинида 18та гол урди. Лигада фақатгина "Шеффилд Юнайтед" улардан камроқ натижа қайд этган.

"АПЛнинг 18 ўйинида 18 гол - "Манчестер Юнайтед" учун шарманда! Эрик тен Хаг барча ўйинларда жамоа режани бажараётганини айтмоқда. Лекин жамоанинг ушбу мавсумдаги ўйинларини кўрган инсон сифатида режа қандайлигини билмадим", - деди Ширер.

Эслатиб ўтамиз, МЮ кеча "Вест Хэм" майдонида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа лигада сўнгги 3 ўйинида бирорта гол урмади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика