UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Манчестер Юнайтед"га Пепе керак  0 18:09Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади  0 17:49Вела: "Мен Златандан яхшироқман, аммо"  4 17:29Гризманн: "Месси ва "Барселона" учун барчасига тайёрман"  5 17:14"Атлетико"нинг яна бир асосий ҳимоячиси жамоадан кетаётганлигини маълум қилди  0 16:57Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди  2 16:44"Милан" Африка Кубогининг энг яхши футболчиси билан шартнома имзолайди  2 16:17 Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 16:13“Сурхон” жамоаси футболчилари норматив тестларни топширди  6 16:10Ана ҳолос! Неймарнинг ПСЖ раҳбарлари билан муносабатлари ёмонлашди  11 16:06Халқаро Чемпионлар Кубоги. "Ювентус" - "Тоттенхэм". Асосий таркиблар маълум!  20 16:04Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" 3:1  10 15:57Бэйлнинг агенти: "Зидан - шарманда"  14 15:40"Бавария" футболчиларни алмаштириш борасида "Манчестер Сити" ва "Барселона"га таклиф билан чиқди  7 15:28ПСЖ кейинги ҳафтада трансфер амалга оширади  0

Аламли мағлубият ёхуд "Пахтакор" гуруҳидаги ҳолатга назар Янгиликлар

Аламли мағлубият ёхуд "Пахтакор" гуруҳидаги ҳолатга назар

Ҳа, кечаги "Пахтакор"нинг мағлубияти ростанам жуда аламли бўлди.

Индивидуал маҳорат самараси ва ўйин якунидаги техник қўпол хато "Пахтакор"ни аламли тарзда мағлубиятга учратди.

Кўпчилик Шерзод Аъзамовнинг қўпол хатоси қимматга тушганини муҳокама қилмоқда. Тўғри, ушбу қўпол хато қанчалик қимматга тушганини барча кўриб билиб турибди. Ҳимоячи жуда қўпол хатога йўл қўйди. Айниқса бутун учрашув давомида ўз ҳудудини мустаҳкам ушлаган Аъзамов буни ҳаммаданам кўра кўпроқ ҳис этмоқда. Аламли мағлубиятга сабабчи бўлиб қолган ҳимоячига биргина хатоси учун барча танқидлар ёмғирини ёғдиришдан наф йўқ. Шу боисдан ҳам мазкур техник қўпол хато борасида ортиқча тўхталмоқчи эмасман.

Шунингдек, Хавининг маҳорати эвазига "Ал Садд" мазкур қарама-қаршиликда устунликни таъминлагани алоҳида эътибор ва эътирофга лойиқ. Тошкентдаги дуранг тўлақонли Хави фактори билан боғлиқ. Ўшанда ким кучли ўйнагани барчанинг ёдида. "Ал Садд" биринчи ўйинда ҳам индивидуал маҳорат эффекти эвазига очко билан ортга қайтганди. Кечаги баҳсда ҳам Қатар чемпиони дастлаб яна ўша Хавининг юқори ижро маҳоратидан фойдаланган бўлса, иккинчи голини техник хато эвазига киритди. Қизиғи, ўша голда ҳам Хави голли узатмани амалга оширди. Яъни, "Ал Садд"нинг "Пахтакор"дан олган 4 очкоси Хави фактори билан боғланса муболаға бўлмайди. Чунки "Пахтакор" дарвозасига киритилган 4та голнинг учтаси Хави ҳисобига ёзилган бўлса, Бағдод Бунеджанинг голи испаниялик маэстронинг голли узатмасидан сўнг киритилди.


Тошкентдаги ўйиннинг дастлабки бўлими ўйин тарафлама тўлиқ "Пахтакор" ташаббуси билан ўтган, танаффусдан сўнг қатарликлар бироз ўйин тизгинини назорат қилишни уддалашганди. Кечаги баҳсда ҳам дастлабки бўлимда "Пахтакор" хавфли ва кескин ўйнади. Иккинчи таймда эса "Ал Садд" тўлиқ ташаббус билан ҳаракат қилди. Ўйин ташкил этиш борасида "Пахтакор" номдор рақиби қаршисида "йўқолиб" қолмади.


Адолат юзасидан айтадиган бўлсак, дастлабки ўйинда "Пахтакор" ғалабага лойиқ ўйнаган, аммо якунда дуранг қайд этилганди. Қатарда кечган баҳсда "Пахтакор" мағлубиятга лойиқ кўринмади, аксинча бир очко олишга ҳақли ўйнади. Аммо дурангга мос кечган беллашувда "Ал Садд" ғалаба қозонди.

Ҳар доим такрорланадиган ҳолат, яъни ОЧЛда легионерлар даражаси ва натижа келтириши яна ўз исботини топди. Ҳар иккала баҳсда ҳам "Ал Садд" легионерлари эвазига ўз имкониятидан анча баланд сакради. Фақат биргина фарқи, аввал осиё даражасидаги ўрта легионерлар бизга қарши натижа қилган бўлса, бу сафар нафақат осиёда топ саналадиган, балки жаҳон футболидаги топ баҳога эга футболчилар "Пахтакор" ва "Ал Садд" тўқнашувидаги фарқни йўққа чиқаришди.

Қувонарли тарафи, "Пахтакор" ОЧЛда ўйин бобида нурсиз, яроқсиз ёки чорасиз ҳолатда кўринмаяпти. Ҳар ўйиндан-ўйинга шаклланиш ва ўсиш кузатилмоқда. Тўғри, охирги иккита баҳсда "Ал Садд" легионери, жаҳон футболидаги маэстролардан бири Хави фактори "Пахтакор"нинг натижаларига путур етказди.

Арвеладзе жамоага тадбиқ этаётган ўйин услуби эртами-кеч ҳали ўз мевасини беради. Кишини хурсанд қиладиган тарафи, жамоа ўйиннинг исталган палласи ёки ҳолатида ўз фалсафасидан чекинмаяпти. Ҳозирча Хави эффекти бунга тўсқинлик қилишга эришди. Лекин Осиёнинг барча жамоаларида Хавидек ижрочи йўқ. "Пахтакор" эса ўз ўйинини шу йўналишда изчил давом эттиравериши лозим. Арвеладзе эса Хавидек катта футбол таъмини кўрган истеъмолчидан ҳақиқий ошпазга айланиб кетган футболчининг ҳужумчи ортида ўйнаб, жамоасини рақибни дастлабки ҳудуддаёқ қандай прессинг қилишга ундашига қарши чораларни ўйлаб топишига, мазкур чигал вазиятларда ҳам керакли ечим излашига тўғри келади.

Ўзбек футболида охирги йилларда ўз имзосига эга жамоа йўқолиб қолганди. Энди яна ўз имзосига эга жамоа пайдо бўлаётганда мазкур хатолар таъсирида уни йўқотиб қўйиш ярамайди.

Исталган футболчи фаолияти давомида руй берадиган мазкур техник қўпол хато эвазига келган натижа кишини ранжитди. Лекин асло ўйин эмас.

Гуруҳдаги ҳолатга эътибор қаратадиган бўлсак, мазкур мағлубият "Пахтакор"ни пешқадамликдан учинчи ўринга тушириб юборди. "Ал Садд" эса 3 очкони қўлга киритиб, жами 7 очко билан гуруҳ етакчисига айланди. "Персеполис"ни мағлуб этган "Ал Аҳли" ҳисобида эса 6 очко мавжуд. "Пахтакор" 5 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди. Кейинги турда Тошкентда меҳмон бўладиган "Персеполис" ҳисобида 4 очко мавжуд. Мазкур "квартет" қуръадан кейин айтилганидек ҳақиқий "ўлим" гуруҳига айланди. Гуруҳ босқичи тугашига 2 тур қолганида охирги ва биринчи ўриндаги жамоалар ўртасидаги тафовут 3 очкони ташкил этмоқда. Шунингдек, жамоалар ўрни кетма-кетлиги бир очколик фарқ билан кетган.


Кечаги ғалабадан кейин "Ал Садд" ўзининг гуруҳдаги мавқеини анча яхшилади. Жезуалду Феррейра жамоаси бир ғалаба орқали плей-офф босқичини ҳал этади. "Ал Аҳли" ва "Пахтакор" плей-офф босқичига чиқиши учун қолган 2 турда камида 4 очко керак бўлади. "Персеполис" эса гуруҳдан чиқиши учун қолган иккита ўйинда ғалаба қозониши талаб этилади.


ОЧЛ, 5-тур.

"Ал Садд" - "Ал Аҳли" (6 май)

"Пахтакор" - "Персеполис" (6 май)

6-тур. 

"Персеполис" - "Ал Садд" (20 май)

"Ал Аҳли" - "Пахтакор" (20 май)


"Ал Садд"га 3 очко, "Ал Аҳли" ва "Пахтакор"га эса камида 4 очкодан керак. "Персеполис" 6 очкога муҳтожлик сезмоқда. "Пахтакор" 4 очко олса гуруҳдан чиқишни уддалаши мумкин. Бунинг учун келаси турда "Ал Садд" "Ал Аҳли"ни ютиши, "Пахтакор" эса "Персеполис" қаршилигини енгиши талаб этилади. Шунда келаси турдаги Саудиядаги дуранг "Пахтакор" учун етарлига айланади. "Пахтакор"га 4 очко ҳам етмай қолиши мумкин, қачонки жамоа ўз уйида "Персеполис"ни ютса ва "Ал Аҳли" Қатардан 3 очко олса, унда охирги турдаги "Ал Аҳли" билан дуранг жамоага камлик қилиши  мумкин. Бу вазиятда "Пахтакор" "Персеполис" учун кераксизга айланадиган баҳсда эронликлар "Ал Садд"ни ютишидан манфаатдорга айланади. Тўғри, "шерлар"ни 3 очко ҳам гуруҳдан олиб чиқиши мумкин. Фақатгина унинг учун бошқа ўйин натижаларига ҳам қараб қолинади ва бу жуда қийин сценарий. Яъни, унда "Ал Садд" қолган иккала баҳсда ғалаба қозониши ва "Пахтакор" Саудияда "Ал Аҳли"ни ютишига тўғри келади. Демак, энг яхшиси "Пахтакор" қолган иккала ўйинда ғалаба қозониб, ҳеч қандай саволларга ўрин қолдирмаслик керак.


(Суратларни "Ал Садд" матбуот хизмати муаллифлик ҳуқуқи билан сайтимизга тақдим этди).

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: -31   

Фикрлар

+17   
23 апр 18:30:39
piramida
Легионер легионер дейсиз. Пахтакор салкам Ўзбекистон мтж сику! Шарманда
+13   
23 апр 18:40:47
Хуршид Алкаров Челси
Кунимиз яна у буни ютса биз ютсак у ничья уйнаса буниси камрок гол урса униси копрок гол урсага колди. ((
+13   
23 апр 18:25:39
Vinisius&Mbappe&Malcom&Dembele&Reshford
Alaamlar
+12   
23 апр 21:00:55
Max8777
PROCHIDELLI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шаҳбоз Беғамов яхши журналист эди бир пайтлар. Охирги пайтларда бир жамоани заказной мақолалар билан сохта обрўй олиб бериб кўтармоқчи бўладимией. Борган сари бачканалашиб кетвотти бу Беғамов. Илгари Насаф зўр дерди, энди Насаф моддий тарафдан қийналиб қолгач ҳозир тамоман ўзига бегона бошқа жамоа манфаатини кўзлаб қалам тебратмоқда. Сан ёзмасанг ҳам кўриб билиб турибмизку! Тўғри саниям тўғри тушинамиз, тирикчилик бола-чақа дегандай. Лекин битта ишингга беш кетмадим, Насафни яқинда Тошкентда нима қилиб юборишганини кўрдинг лекин даминг ичингда. Бугун эса ўша Насафни белини буккан жамоани кўкка кўтаришга уринмоқда. Ўтган ҳафтаям шу жамоага пахта қўйиб заказной мақола чиқаргандинг. Уялсанг бўларди озгина Қашқадарёлик қондошларинг олдида. Пул учун одам ўзини нархини бунчалик паст бахоламаслиги керак! Журналист дегани адолатли бўлиши керак Хайрулла акага ўхшаб. Гарчи Тошкентлик бўлсада тарафкашлик қилмасдан тўғрисини оқни оқ, қорани қора деб ёзяпти. Уят сенга Шахбоз. Диёр ҳам студияда бекорга сани жеркиб ташламаган экан. Билишган экан улар сани кимлигингни! Бировни қўлига қараб тургандан кўра ер чопиб ўз пешана теринг билан ҳалол ишлаб топганингга нима етсин! Уят сенга Шахбоз!
men aytdimu bu jurnalist emas bu laganbardon hamillion suf bunaqa jurnalistga
+9   
23 апр 18:50:10
Kamol505.
Математика бошланибдида яна бля. Кувватов нега яна термулиб колди хавини тепган тупига? ахир утган сафаргидан хулоса килса булардику варатани уртарогига туриб хотиржам кайтарса буларди тупни. Чаток булдида ютказгани Пахтакорни. Кеча чиройли тартибли уйнаб туриб охирида болаларча килинган хатони деб маглуб булиш жуда алам килар экан. Пахтакор Суперлигада канака уйнайди, бу иккинчи даражали нарса мухими шу команда Юртиммиз шанини химоя килиш учун халкаро аренага чикишмокда. бу ерда ягона яни Пахтакор деган фактор ёколиб УЗБЕКИСТАН деган фактор пайдо булади уз узидан мухлислик киласиз. Пахтакорни ёмонлитганлар озгина уйлаб ёзинглар ахир шу командада уйнитган уйинчилар качондир бизнинг суюкли уйинчилариммиз булган ку? Манга гапиришинглар мумкин пахта куябсан деб . йук ундай эмас Реал куз билан каралса хаммаси куринади. Качон кургандинглар Пахтакор утган йилги ва бу йилгидек тоза уйнаганини (Пахтакор хафа булманглар хакикат ку!) Арваладзе келди чиройли ва халол уйин кила бошлади, тугри бахсли холатлархам куп учраб турибди лекин уша бахси холат Реалдахам Барсадахам хаттоки Бавариядахам борку (Тартиб интизом буйича Бундеслига энг биринчи уринда туради) Нимага энди Пахтакорда йук булиши керак ёки севимли командам Навбахордахам, Насафдачи? Куон1912дачи? Хамма хама командаларда бор бу нарса. Шунинг учун хадеб ёмонлайвермаслик керак ку. мана АГМК ОЧЛ саралашдан уйнади шунинг учун канчадан канча пуллар сарф харажатлар кетти. нима булди Олмаликда ютди Четга чикиб дам олиб келди булди. Стабиллик йук. Окалар Укалар етар хаммаси БАС килсак булармиди. Бировга гапиришдан олдин олдин узиммизга ёки командаммизга карайликчи. Хуллас Бу ерда бундай тортишиш тугри келмайди Хамма узини командасини уйласин ТАМОМ!!! Вактинларни олган булсам УЗР!!!!
+8   
23 апр 19:47:29
Uzb_Jizzax
Shunchalik xarakat qilayotgan paxtakor va fudbolchilarga aloxida tashakur chiroyli fudbolni xamisha muxlislari kop buladi aveladzega adelna raxmad 2yil ichida shunaqa shidad ishtiyoqli qilib bolani tarbiyaladi ozgina sovuqonlikni xisobga olmasak alsad juda qiynaldi xavi gabisi bolmagan paxtakor juda kuchli kamandaga aylangan. Fudbol xamisha xam galaba va maglubiyatga taqoslanmaydi shunchaki paxtakorda aniq maqsad bor.

Shu orinda paxtakor kamandasiga fudbolchilariga sherzod azamovga bizlar selar bilan faxrlanamiz buni butun osiyo butun dunyoga jar solamiz biz OZBEKmiz bir birimizni kechiraolamiz sherzod atayin qilmadi shunchalik turib berganiga raxmad
+8   
23 апр 19:42:29
Nasaf Pro
Jamoa yutqazdi degani bu fojiya emas keyingi turda yanayam kuch biladi degani. Likin bazi ongi paslarning oĝzidan boda kirib woda chiqayotgani bizning ôzbekchilikka fojiya aslida. Sen aval òzinga etibor ber, kimsan CA ga kirib bekorchilikdan bolmagur fikrlar egasisan holos,
+8   
23 апр 18:20:42
Нурмухаммад
Яна математика, бошқаларни ўйин натижасини кутиш бошланди
+6   
24 апр 00:29:10
Sardorbek Gafurbekov
Бахтиёр Хайдаров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
САРДОРБЕК БУ ФУТБОЛИМИЗ МУХЛИСЛАРИ ИЧИГА КИРВОГАН ХОИН ГАЗАНДА СОТКИНЛАР ФАКАТ АЛЛОХ УЗИ ХИДОЯТ БЕРСИН
Умид қиламиз, ўзига осон.Омон бўлинг."Хомелеон"ни тузалиши ммнимча иложсиз, тузалмийди, чунки уни мақсади фақат Пахтакорри таъқиб қилиш.
+6   
23 апр 22:59:42
Ҳамиджон Икромов
Мақолада бош фикр, "Пахтакор" ўйини сифатларининг юқорилиги, яхши очилган. Кўпчилик, ҳолис муҳлислар ҳам буни таъкидлашмоқда, мен хам кеча бу ҳақда, комментимда айтганман. Иккинчи гол "фожиаси" ҳам муҳлислар томонидан ҳар томонлама айтилди. Бундай ҳатарли ҳолатларда марказий химоячи оддийгина - тўпни узоқроққа тепиб юбориши керак эди-ку. Барча машҳурлар ҳам шундай қиладилар: Масалан, Луиз, Рамос, Пике. Энди Хавининг голи: Жарима майдони атрофида Хавини йқитилиши ва Хави зарбаси: Бу уларда "домашний загатовка" эканлигини олдинги ўйиндан билвогандикку, нега яна шу хатони такрорлаб, уларга шароит яратиб бердик. Ўйинчимиз Хавини салгина чалиштириб юборди. Хави йиқилмаса ҳам бўлар эди. Лекин у, шуни пойлаб турганди-да, гуп этиб йиқилди, жарима ва гол. Шу фол ҳуддий Тошкетдагининг эгизаги эди. Ўшанда ҳам кеча ҳам "девор" нобоб қўйилди. Энди Дарвозабонимиз ҳам ўша бурчакка хушёр бўлиши керак эди. Лекин, бўлмади...? Ана, иккинчи бўлимдаги жаримада дарвозабонимиз ўша бурчакка ҳушёр бўлди ва Хавини зарбасини олди. Баракалла, қойил. Ўтган ўйинларни, рақиб футболчиларининг ҳаракатларини ёддан чиқормаслик керак, азизлар. "Пахтакор"имизнинг ўйини зўр бўлди. Шу учун буюк футболчи иккала ўйинда ҳам ўйнади: биринчисида 85 дақиқагача, иккинчисида эса тўлиқ - ўйин оҳиригача. "Пахтакор"нинг истиқболи порлоқ, у ҳудо ҳоҳласа узоққа боради.
+6   
23 апр 19:00:04
Nodirjan
Paxtakorga keyingi o'yinda omad tilayman Vatanimiz nomidan o'ynayapti kechagi o'yinga keladigan bo'lsak Paxtakor yomon o'yin ko'rsatmadi bitta hato qimmatga tushdi biz muxlislar bir bo'lib jamoamizni qo'llab quvvatlashimiz kerak men masalan Buxorodan Paxtakor qancha uzoqqa borsa jamoalarimizga shuncha yaxshi shu qatorda Lokomotivga ham omad tillayman bir birmizni yerga urmasdan muxlislik qilishni o'rganaylik.MEN O'ZBEKISTONI SEVAMAN
+6   
23 апр 18:42:09
smart tv
Nasaf bechora 10 ochko bilan shu guruxda qolib ketudi terma jamoamiz ( Paxtakor) esa 4 ochko essiz pullar))))
+6   
23 апр 18:28:29
Vinisius&Mbappe&Malcom&Dembele&Reshford
Alamlaar
+6   
23 апр 18:26:16
Vinisius&Mbappe&Malcom&Dembele&Reshford
Alaamlar
+6   
23 апр 18:14:25
TALGAT TADJIBAEV
Пахтакор худо хокласа албатта плей офф га чикади.Персеполисни камида 3:0 ютиши керак иншаоллох
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг