

28 ёшли австриялик ва унинг агенти Пини Захави Мюнхен клубидан бир мавсум учун 25 миллион евролик маош ва 5 йиллик шартнома талаб қилмоқда.
Алаба "Бавария"дан кетган тақдирда фаолиятини Ла Лигада давом эттиришни хоҳламоқда, аммо испан топ-клуб ҳам бундай битимга рози бўлишлари сўроқ остида.
"Бавария" президенти Герберт Хайнер ҳимоячи билан бўлаётган вазиятга изоҳ берди: "Бизга ҳеч ким мурожаат қилмади. Биз унга адолатли ва айни пайтда рақобатбардош таклиф бердик".
Эслатиб ўтамиз, австриялик футболчининг Мюнхен клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



