Алаба: "Анчелотти жаримадан гол уришим кераклигини айтди, мен эса айтганини бажардим"
15 авг 2022 19:27
Янгиликлар
Алаба: "Анчелотти жаримадан гол уришим кераклигини айтди, мен эса айтганини бажардим"
Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган "Альмерия" — "Реал Мадрид" учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Давид Алаба учрашув ҳақида фикр билдирди.
Алаба захирадан майдонга тушиб, жарима зарбасини муваффақиятли амалга оширган ҳолда жамоасига 3 очко тақдим этди.
"Жамоамга ғалаба қозонишида ёрдам бера олганимдан хурсандман. Майдонга тушишдан аввал рақиб дарвозасини ишғол қилиш иштиёқим бор эди, жамоадошларим эса буни бажаришда менга ишонч бағишлади. Анчелотти майдонга тушишимдан илгари жарима зарбасини ижро этиб, гол уришим кераклигини айтди, мен эса "Айтганингизни бажараман", дедим. "Альмерия" ажойиб ўйин намойиш этди. Бизга меҳмонда, рақиб жамоа мухлислари қаршисида ўйнаш осон бўлмаслигини билардик. Мен ўзимни яхши формада ҳис қиляпман ва шу тахлит давом этишга ҳаракат қиламан", — деди австриялик ҳимоячи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар