UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  9 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  41 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9

“Ал-Жайиш” плей-офф учрашувидан олдин ғалаба қозонди Янгиликлар

“Ал-Жайиш” плей-офф учрашувидан олдин ғалаба қозонди

"Насаф"нинг ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувидаги рақиби Қатарнинг "Ал-Жайиш" жамоаси ҚЮЛнинг навбатдаги турида "Ал-Муайзир" жамоасини ўз майдонида қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун жамоанинг бош мураббийи Набил Маълун томонидан кейинги учрашувларда кам майдонга тушаётган майдонга ўйинчилар туширилди. Афтидан бу плей - офф учрашувига асосий ўйинчиларга дам берилган кўринади. Яъни жамоанинг ҳужумчилари бразилиялик легионерлари Нилмар Да Силва, Вагнер Рибейро ҳамда  франциялик легионери Кембо Экоколар умуман учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

Учрашувдаги ҳисобни 19-дақиқада 12-рақамдаги ярим ҳимоячи Мажид Муҳаммад Ҳасан очди – 1:0. Биринчи бўлимнинг 33-дақиқасида меҳмонлар ўртадаги ҳисобни тенглаштиришди- 1:1. Учрашувнинг қўшиб берилган вақтида ҳар учрашувда дерли майдонни голсиз тарк этмайдиган ҳужумчи Муҳаммад Мунтари ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди - 2:1.

Шундай қилиб “Ал-Жайиш” ОЧЛ-2014  плей офф учрашуви олдидан муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз ҳисобига уч очкони ёзиб қўйди.

Энди жамоа 8 февраль куни “Насаф” жамоаси билан бўладиган учрашувга тайёргарлик кўради.

04.02.2014. ҚЮЛ, 19-тур. Аҳмад Бин Ҳамад стадиони

“Ал-Жайиш” – “Ал-Муайзир" 2:1 (1:1)

Голлар (Ал-Жайиш): Мажид Муҳаммад Ҳасан, 19-1:0, Муҳаммад Мунтари, 90+2-2:1.

“Ал-Жайиш”: 33. Ахмад Абунара Суфиён, 4.Андерсон Виера Мартинс, 2.Мурод Нажи Хусаин, 7.Весам Ризқ Абдулмажид, 12.Мажид Муҳаммад Ҳасан, 17.Муҳаммад Саид, 37.Сеул Ки Го, 18.Абдулраҳмон Абакар Муҳаммад, 21.Али Санад, 23.Холид Абдулрауф, 29. Муҳаммад Мунтари

Заҳирадагилар: 92.Сауд Ал-Хотир, 3.Абдуллоҳ Айеш Муҳаммад, 5.Муҳаммад Аҳмад Жабри, 6.Рами Фаёз Шамаллаҳ, 8.Юсуф Муфтаҳ, 11.Дияб Ҳасан Алинаби, 24. Абдул Раҳмон Мансур.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика