UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  9 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

"Ал Виҳдат" бош мураббийи: "Насаф" европача усулда футбол ўйнайди" Янгиликлар

"Ал Виҳдат" бош мураббийи: "Насаф" европача усулда футбол ўйнайди"

ОЧЛ 2-тури доирасида "Насаф"га қарши баҳс олдидан "Ал Виҳдат" бош мураббийи Рард Ассаф ўз фикрларини билдириб ўтди.

Учрашув ҳақида

Рард Ассаф: - Бу гуруҳдаги иккинчи ўйинимиз. "Насаф"га қарши баҳс жуда муҳим саналади. Бизда кучли ўйинчилар бор. Майдонда жанг қилишга тайёрмиз. Гуруҳдаги икки ўйин ҳам дуранг билан якунланганди. Биз гуруҳдаги ўйинларни ҳудди бошидан бошлаётгандекмиз. Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлган. Дастлабки ўйинда биз баъзи қийинчиликларга дуч келдик. Аммо иккинчи бўлимда мухлисларимиз қўллови билан барчасини ўз изига туширдик. Уч очко олишни ният қилгандик. Аммо мағлубиятдан кўра бир очко афзалроқ.

Аҳмад Элиас: - Ўйин ҳақида фикр билдиришдан аввал, Даммам шаҳридаги барча мухлислар, мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, биз бу қарама-қаршиликка ажойиб тайёргарлик кўрдик. Ўйлаймизки, ушбу ўйинда гуруҳдаги илк ғалабамизни қўлга киритамиз. 

"Насаф" ҳақида

Рард Ассаф: - "Насаф" жуда яхши шаклланган жамоа. Улар Европа услубида ўйнашади. Аммо биз уларни етарлича ўрганиб чиқдик. Ўйлайманки, ўйин якунида уч очкога эга бўламиз. 

Аҳмад Элиас: - Биз "Насаф" клубини яхши биламиз. "Насаф" билан ОФК кубогида аввал ҳам тўқнаш келганмиз. Мураббий кўрсатмаларига амал қилган ҳолда "Насаф"ни мағлубиятга учратамиз. Бунда мухлисларимиз ёрдам ҳам керак бўлади.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика