UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  119 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

ОЧЛ. "Локомотив" яна мағлуб бўлди ва гуруҳда қолиб кетди Янгиликлар

ОЧЛ. "Локомотив" яна мағлуб бўлди ва гуруҳда қолиб кетди

ОЧЛнинг 5-тури доирасидаги "Ал Ваҳда" - "Локомотив" учрашуви якунланди.

Унга кўра, ушбу мавсумда илк марта Азизбек Ҳайдаров асосий таркибда майдонга тушади.

"Ал Ваҳда" - "Локомотив" 3:1

Гол: Тимурхўжа Абдухолиқов (48, 0:1), Себастьян Танглиабюэ (59, 1:1), Леонарду (77, 2:1), Ҳалил (90, 3:1).

"Ал Ваҳда": 1. Муҳаммад ал-Шамси, 2. Муҳаммад ал-Менҳали, 8. Ҳамдан ал-Камоли, 10. Исмоил Матар, 11. Себастьян Таглиабюэ, 15. Нозим ал-Маазм, 23. Рим Чанг Ву, 37. Аҳмад ал-Меҳрзи, 42. Леонардо, 52. Ҳуссайн Аббос, 77. Ҳалил Иброҳим.

"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов - 33. Олег Зотеев, 5. Анзур Исмоилов, 88. Игорь Йелич, 24. Даврон Ҳошимов - 23. Йован Жокич, 7. Азизбек Ҳайдаров (с), 71. Арсланмурат Аманов, 10. Сардор Мирзаев, 17. Ҳусниддин Ғофуров - 11. Тимурхўжа Абдухолиқов.

Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 8. Жамшид Искандеров, 9. Филипп Райевац, 14. Азизбек Амонов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 72. Бобурбек Эргашев, 77. Диёржон Туропов.

ЯНГИЛАШ

ЯХШИКИ ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. ТЕЗРОҚ ТУГАШИНИ КУТДИК. ҲАКАМ ҲУШТАГИНИ ЧАЛИБ, "ЛОКОМОТИВ"НИНГ ОЧЛДАГИ ИШТИРОКИНИ ҲАМ ЯКУНЛАБ БЕРДИ.

90+1. Ҳалил ҳисобни ўзгартирди. "Локо" ҳимояси эса шунчаки "провал".

90. Ўзгариш. Матар ўрнига Тахнун майдонга тушди.

86. "Локомотив"нинг ўйинига шунчаки минус боссак арзийди. "Ал Ваҳда" исталган услубда кириб келиб, гол урмоқда. Ҳакам эса ҳозир голни ҳисобламади.

78. Ўзгариш. Ғофуров ўрнига Райевац.

77. Леонарду пенальтидан унумли фойдаланди, 2:1.

75. Дарвозамиз томон пенальти. Қандай қилиб, тўп қўл билан ўйналмади-куууу....

74. Ғофуровнинг зарбаси Абдухолиқовга тегиб майдонни тарк этди.

72. "Ал Ваҳда" таркибида ўзгариш. ал-Маазм ўрнига Мансур ал-Харби майдонга тушди.

70. ЗАРБАААААА!!! Зотеевнинг зарбаси дарвозанинг устунига тегиб қайтди. "Локо" ўзига келмоқда.

66. "Локо" ҳимоячи анчагина бўш ўйнамоқда. Ҳозир Леонарду ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Илёсов тўпни қайтарди. Қайтган тўпга Таглиабюэ зарба берди. Бунда ҳам тўпни Илёсов ушлаб олди.

65. Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.

64. Даврон Ҳошимовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

63. "Локо" ҳимоячисининг хатосидан кейин Рим Чанг Ву зарба берди. Бироз ноаниқ.

59. Ҳисоб тенглашди. Танглиабюэнинг зарбаси "Локо" ҳимоячисига теккан ҳолда дарвозага кириб кетди.

58. "Локомотив" таркибида ўзгариш. Азизбек Ҳайдаров ўрнига Диёржон Туропов майдонга тушди.

56. Леонарду огоҳлантирилди.

53. Ҳуссайн Аббос ўрнига ал-Дханхани майдонга тушди.

50. Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.

ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Локомотив" ҳисобни очмоқда. Асрлонмурот Амановнинг узатмасидан сўнг Темурхўжа Абдухолиқов боши билан дарвозани ишғол этди - 0:1!

46. "Локомотив" таркибида ўзгариш. Сардор Мирзаев ўрнига Жамшид Искандеров майдонга тушди.

Биринчи бўлим статистикаси
Бурчак зарбалари: 1 - 2
Огоҳлантиришлар: 1 - 0
Зарбалар: 2 - 8
Аниқ зарбалар: 0 - 2
Тўпни ушлаб туриш %: 39 - 61
Фоллар: 7 - 5
Оффсайдлар: 0 - 1
Сейвлар: 2 - 0

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жавоҳир Илёсов тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйганди. Анзур Исмоилов эса тўпни бурчакка чиқариб юборганди. Стандартдан рақиблар унумли фойдалана олишмади.

37. Ал Мехрзи огоҳлантирилди.

36. Тимурхўжа Абдухолиқовнинг қанотдан узатган пасини дарвозабон ушлаб олди.

31. ЗАРБАААААА!!! Ғофуров қанотдан бир неча футболчини ортда қолдирган ҳолда дарвоза томон зарба берди. Бироқ тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

30. Сардор Мирзаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

28. Абдухолиқов Матарни йиқитди. Хавфли жарима зарбаси.

23. ЗАРБАААААААА!!! Жокичнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

20. Менҳалининг қанотдан узатган тўпига Таглибюэ боши билан зарба берди. Зарба бироз ноаниқ кетди.

19. Анзур Исмоиловнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

17. ЗАРБААААААААА!!! Рим Чанг Вунинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

16. Ҳусниддин Ғофуровнинг зарбаси ноаниқ кетди.

14. Леонарду бир зарбаси билан Таглиабюэуни бирга бир вазиятга чиқариб юбормоқчи эди. Аммо Йелич ҳавфни бартараф этди.

12. Тимурхўжа Абдухолиқовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

10. Исмоил Матарнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячиларимиз бартараф этди.

8. Сардор Мирзевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

5. Хавфли вазиятттт!!! "Локомотив"нинг бурчакдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди. Бу вазиятда дарвозабон ҳам ҳеч нима қила олмасди.

3. Таглиабюэ ҳужумга ўтганди. Бироқ бу вазиятда Анзур Исмоилов хавфни бартараф этди.

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар ОФК мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишди.

- Учрашув бошланмоқда.

Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика