"Ал Насср"га янги мураббий тайинланади. Роналду Пиолини сиқиб чиқарди
12 апр 11:58
Янгиликлар
"Ал Насср"га янги мураббий тайинланади. Роналду Пиолини сиқиб чиқарди
"Милан"нинг собиқ устози Стефано Пиоли мавсум якунида "Ал Насср"ни тарк этиши маълум бўлди.
Италиялик мутахассис жамоанинг юлдуз футболчиси Криштиану Роналду билан зиддиятга борган. Бунинг устига "Ал Насср" ундан кутилган натижани кўрсатмаяпти.
Таъкидланишича, Пиоли А Серияга қайтади ва ёзда "Рома"ни бошқаради.
Норасмий маълумотларга кўра, Пиоли "Ал Насср" билан амалдаги шартномаси бўйича йилига 12 миллион евро маош олади. Унинг шартномасида келишув жорий йилнинг июнь ойида муддатидан олдин бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида банд бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар