"Ал Насср" футболчиси Европага қайтиб кетди
01 янв 23:42
Янгиликлар
"Ал Насср" футболчиси Европага қайтиб кетди
Кот-д'Ивуар терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Секо Фофана "Ренн" сафига ўтди.
Француз клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 29 ёшли футболчи билан 4,5 йиллик шартнома тузилди. Transfermarkt маълумотига кўра, трансфер 20 миллион евро эвазига амалга ошди.
Фофана 2023 йилнинг ёзидан бери Саудия Арабистони жамоаси тегишли эди, аммо сўнгги йилни ижара асосида "Ал Иттифоқ"да ўтказди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушди. Ивуарлик бунга қадар 2020 йилдан 2023 йилгача "Ланс" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар