"Ал Наср" супер трансфер амалга ошириши мумкин

Mirjalol Normatov
13 сен 2018, 23:14
"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳужумчиси Альваро Негредо БАА жамоасига кўчиб ўтиши мумкин.

Айни вақтда "Бешиктош" таркибида ҳаракат қилаётган футболчининг жамоадаги ҳолати яхши эмас. У раҳбариятдагилар билан мунозарага боргани учун, шартномаси бекор қилиниши мумкин. Шу боисдан, БААнинг "Ал Наср" жамоаси ушбу ҳолатни кузатиб бормоқда, деб хабар беради AS.

Негредо бу мавсумда Туркия чемпионатида 3 ўйин ўтказди ва 2 гол уришни уддалади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS