“Ал-Жайиш”да ғалаба, жамоа 1-ўринда, Рашидовда 66 дақиқа

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2016
Қатар Юлдузлар лигасида 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жайиш” клуби ўз майдонида “Ал-Шаҳания”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чемпионат тўпурари Ромариньо учрашувда дублга эришган бўлса, яна бир гол Мурад Нажи Хусайн ҳисобига ёзилди. Ҳамюртимиз бошланғич таркибда майдонга тушиб, 66-дақиқада ўз ўрнини Али Санадга бўшатиб берди.

Чемпионатнинг 14-туридан сўнг “Ал-Жайиш” 19 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қиляпти. “Ал-Шаҳания” эса 8 очко билан 10-поғонадан жой олган.

Қатар Юлдузлар Лигаси. 14-тур
“АЛ-ЖАЙИШ” - “АЛ-ШАҲАНИЯ” - 3:1
Доха. “Абдуллоҳ Бин Ҳалифа” стадиони
Голлар:
Ромариньо 15, 80-пен, Мурад Нажи Хусайн 45 – Муҳаммад Тайба


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com